Бир кимса Москва марказидаги ибодатхонага қўлида пичоқ билан бостириб кирди. Аммо…
Москва шаҳар ички ишлар бошқармасидагиларнинг гапига кўра, 27 декабр куни кундузи қўлида пичоқ тутган кимса шаҳар марказидаги Сергий Радонежский ибодатхонасига бостириб кирган. Атрофдагиларни сўйиб ташлаш билан қўрқита бошлаган маҳал қоровул унинг қўлидан пичоқни тортиб олишга тутинган. Шунда босқинчи билибми-билмайми, ўзига ўзи тиғ жароҳати етказиб қўйган. Уни дарҳол касалхонага олиб кетишган.
Ҳозирда бу босқинчилик ҳаракати билан тергов ташкилоти вакиллари шуғулланмоқда.