Добавить новость
ru24.net
Gazeta.uz (ru)
Декабрь
2020
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19
20
21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31

Новости за 16.12.2020

Биткоин нархи илк бор 20 минг доллардан ошди

Gazeta.uz (ru) 

16 декабрь куни биткоин нархи илк бор 20 минг доллардан ошиб, BTC’нинг бозор қиймати 373,9 млрд долларга етди. Бундай ўсишга миллиардерлар ва йирик компанияларнинг крипто валютага сармоя киритгани сабаб бўлди.

Йил бошидан 106 нафар фуқаро ис гази ва газ чақнашидан вафот этган

Gazeta.uz (ru) 

Ўзбекистонда йил бошидан бери ис газидан заҳарланиш ва газ чақнаши оқибатида 106 нафар фуқаро вафот этган. Президент ФВВнинг Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси фаолиятини тубдан қайта кўриб чиқиш бўйича топшириқ берди.

11 ойда Ўзбекистонга 5,44 млрд доллар жўнатилди

Gazeta.uz (ru) 

Январь-ноябрь ойларида Ўзбекистонга пул ўтказмалар ҳажми ўтган йилга нисбатан 2 фоизга камайиб, 5,44 млрд долларни ташкил этди. Ушбу давр мобайнида пул ўтказмалари бўйича 4,36 млрд долларга тенг бўлган ижобий сальдо ўрнатилди.

Давлат мулкини қандай сотиш керак?

Gazeta.uz (ru) 

Ақлли ким ошди савдолари туфайли мулкни давлат тасарруфидан чиқариш давлат бюджети ва фуқаролар манфаатлари йўлида хизмат қилади. Тўғри ким ошди савдоларини қандай ўтказиш керак? Иқтисодчи Беҳзод Хошимов мақоласи.

Президент байрам олдидан нархлар қимматлашувининг олдини олишни буюрди

Gazeta.uz (ru) 

Президент Шавкат Мирзиёев байрамдан олдин гўшт, шакар, гуруч, ўсимлик ёғи нархини оширишга йўл қўймасликни буюрди. Бош вазирга ушбу маҳсулотлар захирасини тўлдириш топшириғи берилди.

Ўзбекистондаги тўртта ОТМ QSнинг энг яхши университетлар рейтингидан жой олди

Gazeta.uz (ru) 

Quacquarelli Symonds халқаро агентлиги томонидан Ривожланаётган Европа ва Марказий Осиё давлатлари бўйича 2021 йил учун энг кучли университетлар рейтингига Ўзбекистоннинг тўртта университети — Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш муҳандислари институти киритилди.

Президент газ экспортини қисқартириб, аҳоли эҳтиёжларини қондиришга йўналтиришни буюрди

Gazeta.uz (ru) 

Бугунги кунда газ таъминотида суткасига 20 миллион метр куб танқислик мавжуд, дея таъкидлади президент. Шавкат Мирзиёев газ экспортини қисқартириш бўйича топшириқ бериб, бунинг ҳисобига, кунига 7−8 миллион метр куб газ қўшимча равишда аҳоли эҳтиёжи учун йўналтирилишини айтди.



«3 йилда ўттиз йиллик қолоқликни бартараф этиб бўлмайди» — Шавкат Мирзиёев

Gazeta.uz (ru) 

Қиш мавсумида узлуксиз электр таъминоти учун қўшимча равишда 10−12 миллион киловатт-соат ишлаб чиқариш зарур, деди президент бўлиб ўтаёган йиғилишда. Давлат раҳбари 10 кун ичида етишмаётган электр энергиясини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича буйруқ берди.

«Фариданинг икки минг қўшиғи» ҳамда «Рангсиз тушлар» фильмларининг катта премьералари бўлиб ўтади

Gazeta.uz (ru) 

17 декабрь куни Оскар-2020 мукофотига номзод этиб кўрсатилган режиссёр Ёлқин Тўйчиевнинг «Фариданинг икки минг қўшиғи» бадиий фильми намойиш этилади. Шунингдек, 23 декабрь куни режиссёр Аюб Шаҳобиддиновнинг «Рангсиз тушлар» бадиий фильмининг ҳам катта премьераси бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Ўзбекистонда илк бор VAR тизимидан фойдаланилади

Gazeta.uz (ru) 

20 декабрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон кубогининг финал учрашувида VAR тизими қўлланилади. Ўзбекистон кубоги финали Наманган шаҳридаги «Навбаҳор» марказий стадионида ўтказилади.

Дания карантин чекловларини кучайтирмоқда

Gazeta.uz (ru) 

Дания коронавирус инфекциясининг тарқалаётгани сабабли карантин чораларини кучайтирмоқда. Катта синф ўқувчилари ва талабалар масофавий таълимга ўтказилади. Овқатланиш марказлари ва маданият муассалари ёпилади.

Ғузор туманининг собиқ ҳокими судьяга босим ўтказгани учун ишдан кетганини рад этди

Gazeta.uz (ru) 

Ғузор туманининг собиқ ҳокими Саъдулла Бобоқулов ва Қашқадарё ҳокимлиги ҳоким судьяга босим ўтказгани учун ишдан бўшатилганини рад этди. Саъдулла Бобоқулов судья можарога сабаб бўлган деҳқон бозори раисининг ўғли билан бирга ўқигани ва бир квартирада яшаганини айтди.

Тошкентда ичимлик суви ва канализация тарифлари кескин оширилиши мумкин

Gazeta.uz (ru) 

Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан «Тошкент шаҳар сув таъминоти» МЧЖнинг ҳозирги кунда амалда бўлган тарифини ошириш таклиф қилинмоқда. Қайд этилишича, «Тошкент шаҳар сув таъминоти» МЧЖ 2019 йилда молиявий иқтисодий фаолиятдан 58,8 млрд сўм, ҳамда 2020 йил 8 ойлигида 21,3 млрд сўм зарар кўрган.

1 январдан «фаралар»ни ёқиб юриш талаби бўйича ЙҲХББ баёнот берди

Gazeta.uz (ru) 

Куннинг ёруғ вақтида барча автомототранспорт воситаларининг яқинни ёритувчи чироғини ёқиб юриш тартиби 1 январдан кучга киради. Ушбу тартибни бекор қилиш бўйича бир гуруҳ депутатлар томонидан Вазирлар Маҳкамасига ҳамда Ички ишлар вазирлигига сўров хати киритилгани маълум қилинди.

Жанубий Кореяда барча автобусларга бепул Wi-Fi ўрнатилди

Gazeta.uz (ru) 

Жанубий Корея барча автобуслари бепул Wi-Fi билан жиҳозланган дунёдаги биринчи мамлакатга айланди. Мамлакат шаҳарлари бўйлаб жами 35 мингта автобус ҳаракатланиб, шулардан 29,1 мингтасини Wi-Fi билан таъминлашни марказий ҳукумат ўз бўйнига олган, 5906 та автобусни эса ушбу технология билан маҳаллий ҳокимиятлар жиҳозлашган.

Россияда COVID-19 га қарши эмлаш бошланди

Gazeta.uz (ru) 

Россиянинг барча ҳудудларида коронавирусга қарши вакцинация жараёнлари бошланди. Яқин 3 ой давомида препаратни регионларга етказиш режалаштирилган.

Ўзбекистон олтин-валюта захиралари кетма-кет тўртинчи ой камаймоқда

Gazeta.uz (ru) 

Вакцина ҳақидаги янгиликлардан сўнг олтин нархи арзонлашни бошлаган. Бу эса Ўзбекистон олтин-валюта захираларига ҳам ўз таъсирини ўтказган. Ўзбекистоннинг расмий захира активлари 32,9 млрд долларни ташкил қилмоқда.

Қарор лойиҳаси: Жамоатчилик кенгашлари таркибига камида бир нафар журналист ва/ёки блогер киритилади

Gazeta.uz (ru) 

Ҳукумат қарори лойиҳасига кўра, давлат органлари жамоатчилик кенгашлари таркибига камида бир нафар журналист ва/ёки блогернинг киритилиши белгиланмоқда. Шунингдек,танқидий материалларга бир кун ичида жавоб берилади, ҳар бир раҳбар ижтимоий тармоқларда ўз саҳифаларини очади.


Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса
Анна Курникова

Курникова показала трогательные фото Энрике Иглесиаса






В Тюмени раскрыли полицейских с подельницами, которые занимались незаконной миграцией

Создаем город Мечты: что мэр и его команда изменила в Москве

РБК: Задержан гендиректор «Ворлдскиллс Россия» Роберт Уразов

Порфирия: врач рассказал, что такое «болезнь вампиров»