Мы в Telegram
Добавить новость
ru24.net
Gazeta.uz (ru)
Декабрь
2020
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19
20
21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31

Новости за 30.12.2020

1 февралдан ойликлар, ижтимоий нафақалар ва стипендиялар ошади

Gazeta.uz (ru) 

1 февралдан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг ойлиги ҳамда стипендиялар 10%га оширилади. Ушбу санадан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори ва базавий ҳисоблаш миқдори ҳам оширилмоқда.

2020 йилда кимларни йўқотдик?

Gazeta.uz (ru) 

Ziyouz.uz портали 2020 йилда оламдан ўтган ўзбекистонлик академиклар, профессорлар, диний арбоблар, шоир ва ёзувчилар, журналистлар, санъаткорлар ва ҳокимлар рўйхатини тузиб чиқди.

Янги йил байрамларини 30 кишидан кўп бўлиб, коронавирусга тест топширган ҳолда нишонлашга рухсат берилди

Gazeta.uz (ru) 

Республика махсус комиссияси томонидан 31 декабрь ва 1 январь кунлари 30 кишидан кўпроқ бўлиб, ПЗР тест ёки экспресс тестларни топширган ҳолда Янги йил байрамини нишонлашга рухсат берилди.

Тадбиркор IT лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ёрдам сўраб президентга мурожаат қилди

Gazeta.uz (ru) 

Тадбиркор Ботир Арифжонов (LeBazar, Paynet, Khan Academy Uzbek) Ўзбекистон президентига иккита лойиҳани амалга оширишда ёрдам сўраб мурожаат қилди. Биринчи лойиҳа доирасида у мактабларга бепул интернет ўрнатишни, иккинчиси доирасида эса IT-мактаб очиш учун 3 минг кв. метр майдон ажратишда кўмак сўраган.

Фарғонада 1 январдан ҳуқуқбузарликлар дронлар орқали фиксация қилинади

Gazeta.uz (ru) 

1 январдан бошлаб Фарғона вилоятида йўл қоидаларига амал қилмаган, пиёдалар ўтиш жойида пиёдаларга йўл бермаган ҳайдовчилар, ниқоб тақмаган ва жамоат тартибини бузган фуқароларнинг ҳуқуқбузарликлари дронлар орқали фиксация қилинади.



Ўзбекистон Қирғизистонда яна иккита шифохона қурилишини молиялаштирди

Gazeta.uz (ru) 

Қирғизистоннинг Бишкек шаҳри ва Чуй вилоятида 176 ва 24 ўринли иккита модулли шифохона ишга туширилди. Шифохоналар қурилиши ва жиҳозланиши Ўзбекистон томонидан тўлиқ молиялаштирилди.

Конституцияга ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги қонун Сенат сайтида эълон қилинди

Gazeta.uz (ru) 

Сенати суд ҳокимияти фаолияти оид Конституцияга ўзгартишлар тўғрисидаги қонунни ўз сайтида эълон қилди. Ушбу қонун матни Қонунчилик палатаси томонидан маъқулланган бўлса-да, жамоатчилик муҳокамаси учун тақдим этилмаган эди.

Ўзбекистонда автомобил каршеринг хизматлари учун имконият яратилди

Gazeta.uz (ru) 

Ҳукумат қарори билан Ўзбекистонда каршеринг ташкилотлари фаолиятига имконият берилди. 10 январдан автомототранспорт воситаларини ушбу ташкилотларидан 30 кунгача ижарага олиш мумкин бўлади. Ушбу ташкилот автомототранспорт воситалари махсус таниқлик белгига эга бўлиши шарт.

Қулоқчин тақиб, темирйўл бўйлаб ҳаракатланган икки фуқарони поезд уриб кетди

Gazeta.uz (ru) 

Тошкент вилояти ҳудудидаги темирйўлларда икки нафар фуқарони юк поезди уриб кетди. Ҳалоқат фуқароларнинг эҳтиётсизлиги оқибатида, қулоқчинларни тақиб ҳаракатланганликлари туфайли содир бўлганлиги аниқланди. Улардан бири, 32 ёшли аёл воқеа жойида вафот этган.

Бухоро, Наманган ва Хоразмда қуёш фотоэлектр станциялари қурилади

Gazeta.uz (ru) 

Бухоро, Наманган ва Хоразм вилоятларида давлат-хусусий шериклиги асосида умумий қуввати 500 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциялари қурилади. Лойиҳа бошланиши 2021 йил февраль ойига режалаштирилган.

Ўзбекистон электромобиллар ишлаб чиқаришга ўтишни режалаштирмоқда

Gazeta.uz (ru) 

Ўзбекистон ҳукумати «Ўзавтосаноат» компаниясини фақатгина электромобиллар ишлаб чиқаришга ўтказишни режалаштирмоқда. Бундан ташқари, мамлакат ичида электромобилларни сотиб олишда ва уларни вақтинчалик олиб киришдаги йиғимлар бекор қилинади.


Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса
Екатерина Александрова

Теннисистка Екатерина Александрова вышла в полуфинал турнира в Хертогенбосе






Автомобиль сбил трех человек и врезался в магазин в Екатеринбурге

Гегемония США официально подошла к концу

Собянин сообщил о планах благоустройства территорий школ и детских садов

Джиган и Самойлова исполнили мечту «диско-бабушки» из Коми