Главные новости Сочи
Сочи
Май
2020

Россияликлар пандемия даврида Ўзбекистонга оммавий равишда чипта олишга интилгани маълум қилинди\n\n Телеграмда ўқинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

0

Фото: Туризм Россиялик туристлар коронавирус пандемияси даврида оммавий равишда мамлакат ҳудудида Ўзбекистон ва Арманистон каби давлатларга авиачипта сотиб олишга интилган. Бу ҳақда OneTwoTrip саёҳат сервиси маълумотларига асосланиб, «Aviaport.ru» хабар берган. Маълумотларга кўра баҳор ўрталарида россияликлар, асосан, ички рейсларга сўров берган, ички туризм доирасида саёҳат қилиш ниятидаги одамлар апрель ойида 42 фоиз, май ойида эса 29 фоизни ташкил қилган. Уларни Москва, Санкт-Петербург, Сочи, Краснодар ва Калининград шаҳарларига саёҳат қизиқтирган. Шунингдек, туристлар хорижга, жумладан, Ўзбекистонга (мос равишда 41, 36 фоиз), Арманистон (42 ва 36 фоиз), Қирғизистон (44, 42 фоиз) ва Туркияга (32 ва 38 фоиз) боришга қизиққан. Бундан ташқари, Тожикистон, АҚШ, Молдова, Қозоғистон ва Италияга саёҳатлар ҳам россияликларни ўзига тортган. Қайд этилишича, аксар ҳолларда туристлар май ойида парвозни амалга оширишга ҳаракат қилган ва июнь ойига буюртма излашда ушбу иштиёқ нисбатан камайган. «Учиб кетиш саналарининг қидирув сўрови одамларнинг карантинда ўтириб саёҳатларни соғингани ва эпидемиологик вазият барқарорлашган ҳудудларда таътилда бўлишни истаётганини англатади», — дейилади сервис ахборот хизмати маълумотида. 15 майда Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров россияликларнинг коронавирус пандемияси туфайли дунё бўйлаб аввалгидек эркин саёҳат қила олмаслигини таъкидлаганди. Унинг сўзларига кўра, экспертлар ҳам шундай хулосага келган. Россия 27 мартдан халқаро авиапарвозларни вақтинча тўхтатган. Россияликларни хориждан мамлакатга қайтариш учун ташкил қилинган рейслар ва ҳукумат топшириғи билан амалга оширилган парвозларга истисно тариқасида рухсат берилган.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus




Спорт в Краснодарском крае

Новости спорта


Новости тенниса
Стефанос Циципас

Паула Бадос и Стефанос Циципас расстались | Виды спорта






В Сочи несколько районов останутся без водоснабжения

Тренер футбольной школы «Динамо» погиб во время матча в Сочи

Смородская: Тюкавин играет неплохо, но пока не является игроком европейского уровня

В Сочи открыли памятник погибшим на СВО