Оила ва хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар ҳақида — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
1. Соҳага оид 18 та қонун ҳужжати, шу жумладан 2 та қонун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 6 та Фармон ва Қарори, Ҳукуматнинг 10 та қарори ва фармойиши қабул қилинди. Ўзбекистон Республикасида оила институтини мустаҳкамлаш Концепцияси қабул қилиниб, ижроси таъминланди. 2. Қуйидаги институционал ўзгаришлар амалга оширилди: – мамлакатимизда Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссия ҳамда Олий Мажлис Сенатида Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси ташкил этилди; – оила, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш соҳасида давлат бошқаруви органи – Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ташкил этилди; – Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ташкил этилди; – 197 та туман (шаҳар)да Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахслар, шу жумладан аёлларни реабилитация қилиш марказлари ва Ишонч телефонлари фаолияти йўлга қўйилди; – 14 та ҳудудда Хотин-қизлар тадбиркорлик марказлари ташкил этилди; – “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти ташкил этилди; – 154 та туман (шаҳар)да “Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш инновацион мактаблари” фаолияти йўлга қўйилди; – маҳаллаларда оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича раис ўринбосари лавозими жорий этилди; – ижтимоий фаол аёлларни раҳбарлик лавозимларига тайёрлаб бориш, уларни ўқитиш, малакасини ошириш тизими яратилди. Натижада раҳбар аёллар сони 2016 йилда 7 фоизни ташкил этган бўлса, 2020 йилга келиб уларнинг сони 12 фоизга етди; – Хотин-қизларни кафиллик асосида муддатидан олдин жазодан озод этиш тизими яратилди. Хусусан, шу даврга қадар жиноят содир этган 1893 нафар хотин-қиз кафилликка олиниб, муддатидан олдин жазодан озод этилди; 3. Хотин-қизлар ва оилаларни қўллаб-қувватлаш йўналишида: – “Мўътабар аёл” кўкрак нишони таъсис этилди ва бугунги кунга қадар 587 нафар аёллар ушбу нишон билан тақдирланди; – Зулфия номидаги Давлат мукофотини ҳар йили ҳудудлардан икки нафар иқтидорли қизларга бериш ҳамда уларни бакалавриат ҳамда магистратурага давлат грантлари асосида кириш синовларисиз қабул қилиш тартиби жорий этилди; – уйма-уй юриб, хотин-қизларнинг муаммоларни ўрганиш ва ҳал этиш тизими яратилди. Жумладан, ўтган давр мобайнида 67 минг 690 нафардан ортиқ, шу жумладан 14 минг 644 нафар ногиронлиги бўлган хотин-қизларнинг муаммолари ўрганилди; – 329 228 нафар хотин-қизларнинг бандлиги таъминланди; – хотин-қизларнинг тадбиркорлик, касаначилик, томорқа хўжалиги билан шуғулланишлари учун тижорат банклари ҳамда Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағлари ҳисобидан 224 мингдан ортиқ хотин-қизларга жами 6,9 триллион сўм кредитлар ажратилди; – оғир турмуш шароитида яшаётган уй-жойга муҳтож 7784 нафар хотин-қизлар имтиёзли уй-жой билан таъминланди, 89 нафарига 964 млн 561 минг сўмлик қурилиш моллари етказиб берилди; – 7866 нафар хотин-қизлар 3243 та ногиронлик аравачаси, 2086 та эшитиш мосламаси, 2537 та бошқа реабилитация воситалари билан таъминланди; – Тадбиркорлик марказлари томонидан 30 мингга яқин хотин-қизларга тадбиркорлик, ҳунармандчилик, касбга қайта тайёрлаш, бандликни таъминлаш юзасидан амалий ёрдам кўрсатилди. Шунингдек, 5 та муҳим ташаббус доирасида 21500 нафар қизлар қисқа муддатли касб-ҳунар курсларида ўқитилди; – Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш марказлари томонидан 7133 нафар хотин-қизларга психологик, 4432 нафарига ҳуқуқий, 2688 нафарига тиббий ёрдам ҳамда 1938 нафарига бандлиги таъминланишига кўмаклашилди; – ҳар йили “Маънавият оиладан бошланади”, “Оилаларда соғлом муҳитни мустаҳкамлаш” тарғибот ойликларини ўтказиш, 15 май – “Халқаро оила куни”ни нишонлаш тизими йўлга қўйилди.
Выставку ко Дню медицинского работника подготовили в центрах госуслуг
"Все ждали, что Москва будет Третий Рим…". Заявление Калныньша вызывает беспокойство о его здоровье
Судебная система России защитила врача «Евроонко» Екатерину Тимофееву, поддержав ее позицию в споре с некой травницей, обещающей вылечить рак с помощью фиточая
Собянин: Новый корпус больницы святого Владимира планируется открыть в 2025 году