Толибон Мозори-Шарифда намойишга чиққан аёлларни калтаклади
Толибон жангарилари Мозори Шарифда намойиш ўтказган аёллар гуруҳини куч ишлатиш йўли билан тарқатди. Бу ҳақда Озод Европа-Озодлик радиосига намойиш ташкилотчиларидан бири бўлган Шакоруҳ Раҳимий хабар берди.
Унга кўра, 6 сентябрь куни ўнлаб аёллар Толибон ҳукумати таркибига хотин-қизлар вакиллари ҳам киритилишини талаб қилиб намойиш ўтказди. Бироқ жангарилар намоийш иштирокчилари ва бу намойишни ёритиш учун келган журналистларни калтаклаган ва тарқатиб юборган.
Ижтимоий тармоқларда тарқатилган видеоларда намоийшчилар «Аёл ҳуқуқвини бузиш-инсон ҳуқуқини бузиш дегани». «Биз барча даражаларда сиёсий ҳаётга аралашишни истаймиз» деган шиорларни кўтариб олганини кўриш мумкин.
4 сентябрь куни Толибон Коблуда ҳам ҳудди шу каби талаблар билан намойишга чиққан аёлларни кўздан ёш сиздирувчи газ қўллаб, тарқатиб юборган эди. Ундан аввалроқ Ҳирот шаҳридаги намойишчи аёлларга ҳам куч қўлланилган.