“Толибон” Афғонистон Президентининг укасини ўлдирди
“Толибон” ўзини Афғонистон Президенти, деб эълон қилган Амруллоҳ Солиҳнинг укасини ўлдирди. Бу ҳақда РИА Новости ўз манбасига таяниб, хабар берди.
Қайд этилишича, жангарилар Рухоллу Азизини аввал асирга олган, кейин эса отиб ташлаган. Бундан ташқари, маҳаллий аҳоли вакили бир неча кун олдин “Толибон” билан тўқнашувларда қатнашган Азизининг ўлими ҳақида хабар берган. Ушбу маълумот, аллақачон, Wikipedia’га ҳам киритилган.