Коронавирусга чалинганлар 164 мингдан, вафот этганлар 1150 дан ошди
Ўзбекистонда 11 сентябрь куни яна 594 кишида коронавирус аниқланди. Беморлардан 5 нафари вафот этди.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг билдиришича, бу билан пандемия бошланган 2020 йилнинг мартидан то шу кунгача коронавирусга чалинганлар сони 164364 нафарга, ўлганлар сони расман 1153 нафарга етди.
Касалликдан соғайганлар жами 156 495 нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.
11 сентябрь куни 122 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 25382 нафарга етди. Кеча уларнинг 284 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 19575 нафарни ташкил қилмоқда.
Шунингдек, 1 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 204 нафарга етди.