Наманган туманида “Дамас” уриб юборган пиёда шифохонада вафот етди
12-сентябр куни соат 19:30 ларда, “Чорбоғ” МФЙ Шодлик кўчасида, Наманган туманида яшовчи, 1991-й.т. фуқаро “Дамас” русумли автомашинасини бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган пиёда, Наманган туманида яшаган, 59 ёшдаги аёлни уриб юборган. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар бермоқда.
Натижада, пиёда бош мия орқа суягини синиши ва бош мия оғир даражадаги лат йейиши ташхиси билан шифохонада вафот ётган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан 2021-йил 14-сентябр куни Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.