Жаҳон кубогида кикбоксингчиларимиз олтин медалларни тахлаб ташлашяпти — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
0
Ўзбекистон кикбоксингчилари жаҳон кубогида 5 та олтин медални қўлга киритди. Бутунжаҳон Кикбоксинг ассоциацияси томонидан Будапешт шаҳрида ташкил этилган 26-Жаҳон кубоги баҳслари давом этмоқда. Кикбоксингчиларимиз бугун 4 та олтин медални қўлга киритди: 1. Самандар Рустамқулов (Навоий вилояти) 48 кг вазн тоифдасида; 2. Нормуҳаммад Раҳмонбердиев (Наманган вилояти) 60 кг вазн тоифасида; 3. Назарбек Маҳмудов (Навоий вилояти) 51 кг вазн тоифасида; 4. Саидмурод Ҳасанов (Андижон вилояти) 63 кг вазн тоифасида. Терма жамоамизга бешинчи олтинни мусобақада 91 кг вазн тоифдасида қатнашаётган Ҳусан Баратов (Тошкент шаҳри вакили) келтирди.