Мы в Telegram
Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Сентябрь
2021

Президент: «Қаерга борсам, албатта ёшлар билан мулоқот қилишга ҳаракат қиламан» — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

0

Президент Шавкат Мирзиёев Нукус шаҳрида ўтаётган Ёшлар фестивалига ташриф буюрди. «Ҳозиргина Бўзатов туманидан қайтишда ёшлар фестивали ўтказилаётганидан хабар топиб, сизлар билан учрашишга қарор қилдим. Чунки мен қаерга борсам, албатта ёшлар билан мулоқот қилишга ҳаракат қиламан. Сизларнинг кўзингизда, билимингизда, эрганги кунга ишончингизда Янги Ўзбекистонни, Янги Қорақалпоғистонни кўриб, ўзим учун катта куч-қувват оламан», — деди Шавкат Мирзиёев. Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йилида Қорақалпоғистонда ҳам кўплаб ишлар амалга оширилди. Шаҳар ва туманларда 14 та янги мактаб барпо этилди, 4 та янги олийгоҳ ташкил этилди. «Мен ҳар доим ёшлар, таълим, билим-билим деб таъкидлайман. Билим «ўтда ёнмайди, сувда чўкмайди». Қанча кўп билим эгалласак, келажак бизники. Учинчи Ренессанс пойдеворини яратамиз деб ўзимизга ғоя олганмиз. Бу пойдеворни ким яратади? Фақат билимли ёшлар», — деди Президент. Ёшларга кенг имконият яратишга қаратилган ишлар изчил давом эттирилиши таъкидланди. Жумладан, 55 та янги мактаб, 187 та мактаб учун қўшимча ўқув бинолари қурилиб, 135 та мактаб капитал таъмирланиши айтилди. Президентимиз келгуси беш йилда олий таълим билан қамраб олиш даражаси 50 фоизга етказилиши, бунинг учун Қорақалпоғистонда мамлакатимиз ва хорижий университетларнинг 6 та нуфузли олий ўқув юртлари филиаллари ташкил этилишини таъкидлади. Шунингдек, келгуси беш йилда ҳар бир шаҳар ва тумандаги Ёшлар марказлари ва умумтаълим мактабларида 100 мингдан зиёд ёшлар чет тиллари ва Ай-Ти технологияларига ўқитилади. Қўшимча 6 минг ўринли янги ётоқхоналар қуриб битказилади. Ёшлар Президент ташрифини олқишлар билан қўллаб-қувватлади.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus




Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса
Карен Хачанов

Теннисист Хачанов вышел в третий круг "Мастерса" в Риме






Непобедимый "Спартак" Слишковича обыграл "Краснодар"

Старовойта предложили на пост главы Минтранса

Школьница разбилась насмерть, упав в вентиляционную шахту в Москве

«Спартак» обыграл «Краснодар» в домашнем матче 28-го тура РПЛ