Киндигимдан оз-оздан йиринг оқяпти, бунинг сабаби нима?
Киндик – бу она қорнида ҳомила билан онани боғлаб турувчи восита ҳисобланиб, у орқали ҳомилага озиқ моддалар ҳамда кислород ўтади.
– Киндикдан оқма оқиши омфалит (киндик тўқимаси яллиғланиши), киндик оқмаси, буйрак дисфункцияси (бошқа касалликлар билан қўшилиб келади) каби ҳолатларда кузатилиши мумкин.
– Киндикдан оқма оқиши нохуш ҳид, қизариш, шиш, оғриқ билан бирга кечади.
-Бундай ҳолатда зудлик билан жарроҳга мурожаат қилиш лозим.
SoglomHayot