МИХАИЛ КОКШЕНОВ ИККИ ХОТИНЛИ БЎЛГАНМИДИ?..
Россия Халқ артисти Михаил Кокшенов куни кеча узоқ давом этган хасталик туфайли оламдан ўтгани ҳақида хабар қилгандик. Маълум бўлишича, уни ҳам хонанда Надежда Бабкина даволанган касалхонага ётқизишган экан. У охирги уч йилда инсультдан азоб чеккан. Ҳеч ким билан гаплаша олмаган. Чунки тилдан қолган. Артистни ҳозирги хотини Наталья ва собиқ турмуш ўртоғи Еленалар баравар парвариш қилган.
Маълумот ўрнида айтиб ўтамиз. Кокшенов Елена билан 20 йил никоҳда яшаган. Фақат давомли жанжаллар туфайли улар ажрашиб кетишган. Ҳатто, қиз кўришганда Кокшенов унга Галина деб исм беришни мўлжаллаган. Лекин Елена ўзи хоҳлагандек, қизига Алевтина исмини берган. Нима бўлганда ҳам собиқ хотин бўлишига қарамай, Елена артистни то ўлгунга қадар ҳам ташлаб қўймади.
Дарвоқе, касалхонада уни гапиртиришди. Яъни, тилини қайтаришди. Афсуски, йўқ жойдан саратон хасталиги чиқиб келди-ю, шу хасталик артистни ҳаётдан олиб кетди.