Добавить новость
Главные новости Москвы
Москва
Июнь
2020

РОССИЯДА ТЕРГОВЧИ ЎЗИНИ ОҒИР КАСАЛГА СОЛИБ КАТТА ПУЛ ЭГАСИ БЎЛДИ…

0

Москва вилоятида ички ишлар вазирлиги терговчиси ўзини касалга солган ва қариндошлар, ҳамкасблардан ёрдам беришларини сўраган. Натижада жами 1, 7 млн рубл маблағ тўпланган ва терговчи пулларни олган-у ғойиб бўлган.

Маълумот беришларича, исми-шарифи сир тутилган 24 ёшли терговчи ўзини оғир касалга солиб бир ой муддатга таътилга чиққан. Ҳамкасбларга ўт қопи саратонига йўлиққани, агар зудлик билан муолажаларни бошламаса, ўлиб қолишини айтиб, пулдан ёрдам бериб туришларини илтимос қилган. Ҳамкасблар, қариндошлар, танишлар унинг пластик карточкасига пул ўтказа бошлаган.

23 июн куни терговчи негадир алоқага чиқишдан тийилган. Ишхонасидагилар дарҳол текширув бошлашди. Маълум бўлдики, ҳатто шифохонадан бериладиган касаллик варақалари ҳам қалбаки экан. Ҳатто, онаси ҳам ўғлининг касаллигига ишонган, фириб аралашгани етти ухлаб тушига кирмаган экан. Фарзанд-да, азбаройи куйиб кетганидан банкдан кредит олибди. Шу кунларда ўзи яшаб турган уйини ҳам сотиб, пулини терговчи ўғлига бермоқчи бўлиб турган экан.

Терговчини фаолият юритган ички ишлар бўлими раҳбарлари ишдан бўшатишган. Ҳозир унга нисбатан федерал қидирув эълон қилинган.




Москва на Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus




Спорт в Москве

Новости спорта


Новости тенниса
Арина Соболенко

Джеки Чан посетил разминку теннисистки Арины Соболенко






Зачем у нас столько банков, если на весь СССР хватало одного, и копить могли, и за кредиты платили «копейки»

Суд оказал налоговой службе в аресте счетов «Нижегородавтодора»

Винер — о скандальном интервью Мамун: те, кто знает корень, возмущены её словами до предела

Железнодорожники провели урок безопасности для рязанских школьников