Марказий банк 12 январдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади. Унга кўра АҚШ долларининг расмий курси + 23,76 сўмга ошиб, 10 473,20 сўмни ташкил қилди. Евро курси ҳам ошди (+34,26), 12 796,16 сўм бўлди. Бир Россия рубли +0,84 сўмга кўтарилди ва 141,29 сўмга тенглашди.