Добавить новость
Главные новости Москвы
Москва
Январь
2021

Кремлда «аср уруши»дан кейинги илк музокара бўлиб ўтди. Путин, Алиев ва Пашинян нималарни гаплашди? — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

0
Фото: Getty Images 11 январ куни Москвада Арманистон бош вазири Никол Пашиян, Озарбойжон президенти Илҳом Алиев ва Россия раҳбари Владимир Путин иштирокида уч томонлама учрашув ўтказилди. Унда 44 кун давом этган Қорабоғдаги «аср уруши»дан кейинги ҳолат муҳокама қилинди. Нималар келишиб олинди? Учрашувнинг 5 дақиқадан кўпроғи ОАВ учун очиқ бўлди ва кейинчалик барчаси ёпиқ эшикларда давом эттирилди. Путин, Пашинян ва Алиев тўрт соатга яқин музокара олиб борган. Унинг якунига кўра, Қорабоғни ривожлантириш бўйича қўшма баёнот имзоланган. Муҳокамаларда Алиев Қорабоғ можароси ортда қолгани, ҳеч қандай келишув қайта кўриб чиқилмаслигини маълум қилган бўлса, Пашинян Қорабоғ статусига ойдинлик киритиш орқали ҳал қилинажак масалалар ҳамон бор эканини айтган. Пашиняннинг статус ҳақидаги гаплари интернетда кулгига сабаб бўлди. Қорабоғ учун урушда Озарбойжон ғалаба қозонгач, Алиевнинг статус ҳақидаги гаплари акс этган видео тарқалгандию «Ҳей, Пашинян, нима бўлди? Статус нима бўлди? Гўр бўлди, гўрга кетди», деганди Алиев заҳарханда билан. Путиннинг таклифига кўра, Қорабоғдаги келишиш керак бўлган масалаларни ҳал қилиш учун уч томонлама (Россия, Арманистон ва Озарбойжон) ишчи гуруҳ тузиладиган бўлди. Гуруҳга уч мамлакат бош вазирлари ўринбосарлари раҳбарлик қилади. Учрашувлар давомида асосий масала янги чегараларни ҳал қилиш бўлди. Чунки Озарбойжон учта йирик туманни эгаллагач, чегаралар борасида тушунмовчиликлар кўпайиб кетганди. Шунингдек, транспорт ҳаракатини блоклаш ва асирларни алмашиш муҳокама қилинган. Никол Пашиняннинг чиқишидан маълум бўлдики, айнан асирларни алмашиш масаласида янгилик бўлмаган. Алиев учрашув якунлари ҳақида гапирар экан, Озарбойжон ўзига қарашли Нахичеван мухториятига Арманистон орқали ўтувчи транспорт йўлаги қуради. Бу йўл орқали кейинчалик Туркияга ҳам йўлак очилади. Ўз навбатида, Арманистон ҳам Озарбойжон орқали Россияга ўтадиган темир йўл йўлагига эга бўлади. Уч мамлакат бош вазирлари ўринбосарлари 31 январ куни илк марта учрашиши ва 1 март куни бу борада аниқ режани тақдим этиши керак. Айнан улар Қорабоғдаги транспорт тузилмаси қандай бўлиши бўйича таклифлар беради. Пашиняннинг муаммоси Учрашувга томонлар ҳар хил кайфиятда етиб келишди. Масалан, Пашиняннинг мамлакат ичкарисидаги ҳолати яхши эмас. У бир томондан мағлуб тараф вакили сифатида, бир тарафдан ўз мамлакатида хушланмаётган раҳбар бўлиб учрашувга келганди. Ҳатто Пашинян Москвага келишидан аввал Ереванда намойишга чиққанлар унинг музокараларга боришига қаршилик қилиб, аэропортга борадиган катта кўчани тўсиб қўйишди, лекин бу вақтда Пашиняннинг кортежи аэропортга етиб бориб улгурганди. Пашинян учун энг оғири шуки, Арманистон жангда ҳалок бўлган аскарларининг жасадларини топишдек оддий ишни амалга ошириб бўлмади. Бунинг учун бир томондан керакли техникалар етишмаётган бўлса, бошқа томондан ҳудуднинг анча қисми бой берилгач, Озарбойжондан рухсат олиш муаммога айланмоқда. Устига устак, Қорабоғ жасадларни қидириш ва ҳар қандай қидирув-қутқарув операцияси учун жуда ноқулай ҳудуд. Яна бир жиҳат шуки, бугунги кунда ҳарбий жиҳатдан хароб аҳволда бўлган Арманистон армияси ҳали мамлакатнинг янги чегаралари қаердан ўтишини аниқлай олмаган. Икки давлат келишган ҳолда чегарани белгилаши эса вазиятни енгиллаштиради. Озарбойжон тарихан ўзига тегишли бўлган ерларни урушдан сўнг қайтариб олгач, кўплаб арманлар яшайдиган қишлоқлар ҳам уларнинг тасарруфида қолиб кетди. Чунки Арманистон 1990-йилларда Қорабоғни эгаллагач, арманистонликлар ён атрофдаги ерлардан уй қуриб яшаб кетаверган. Оқибатда улар бугун яшайдиган ерлар Озарбойжонга ўтиб қолган. Озарбойжон уларга ёки ўз паспортини олиб яшашни ёки ерларни тарк этишни талаб қилмоқда. Икки мамлакат чегарасида қолиб кетган йирик Сотк олтин конининг тақдири ҳам номаълум. Янги чегара коннинг ўртасидан ўтади. Горис ва Капан шаҳарлари ўртасидаги трассанинг тақдири ҳам номаълум. Чунки йўлнинг бир қисми эндиликда Озарбойжонга тегишли. Маълум бўлишича, расмий Боку бу трассадан арманлар фойдаланишига қарши эмас. Ишчи гуруҳ Арманистондан ўтувчи Нахичеван трассаси қай тартибда қурилишини ҳам ҳал қилиши керак. Алиев хотиржам эди Илҳом Алиев учрашув давомида ўзини [одатдагидек] жуда хотиржам тутди. Ҳар ҳолда ОАВ учун очиқ ўтган қисмда шундай кўринди. Ахир у Пашинян каби ички муаммоларга эга эмас, қайтанга Озарбойжонда қаҳрамон даражасига кўтарилган. 6 январ кунги видеомулоқотда Алиев Арманистон ташқи ишлар вазири тан олинмаган Қорабоғ пойтахти Степанакертга борганини қоралади ва Қорабоғни қайтариш учун ўтказилаётган «темир мушт» операцияси ҳали тугамаганини эслатди. У Қорабоғ Озарбойжоннинг халқаро майдонда тан олинган ҳудуди эканини яна бир бор эслатди. Шу тариқа, Боку Арманистонга Қорабоғ бўйича муносабат олдингидек бўлмаслигини тушунтирди. Арманистоннинг ҳудуддаги ягона умиди ва ишончи Пашинян ҳукуматга келгунга қадар роса танқид қилган Россиядир. Рус «тинчликпарвар кучлари» яқин беш йилда Қорабоғдаги Арманистон тасарруфидаги ерларни ҳимоя қилади. Жумладан, эндиликда Озарбойжонга тегишли бўлган Лочин туманидан ўтувчи, Степанакертни Арманистон билан боғлайдиган трасса ҳам беш йил руслар назоратида бўлади. Арманистон ҳаддидан ошса, янги урушни ваъда қилаётган Озарбойжон ҳукумати ўз сўзида туриб, Қорабоғни обод қилиш учун ишларни бошлаб юборди. Айни дамда озарлар тасарруфига ўтган ерларга тинимсиз қурилиш материаллари етказилмоқда. Ҳозир Озарбойжонда 1993 йилги арман босқинидан сўнг Қорабоғдаги уйини ташлаб кетишга мажбур бўлган озарлардан у ерга қайтиш-қайтмаслиги сўраб чиқилмоқда. Қайтишни хоҳлаганларга давлат томонидан Қорабоғда уй қуриб берилади. Улар ташлаб кетадиган уйлари эса Қорабоғни қайтариш жангида ҳалок бўлган зобитларнинг оилаларига берилади. Алиев йўллар очилишидан хурсанд бўлди Озарбойжон етакчиси Илҳом Алиев Қорабоғдаги транспорт йўлаклари очилиши ҳар икки томон учун манфаатли эканини айтди. «Транспорт коридорларининг очилиши ҳудуд ривожи учун жуда муҳим ҳисобланади. Йўлларсиз ўсишга эришиб бўлмайди. Уларнинг очилиши ҳам Озарбойжон, ҳам Арманистон, шунингдек, Россия ва қўшни давлатлар учун ҳам манфаатли. Умид қиламанки, қўшни давлатлар ҳам транспорт коридорлари ташкил этилишида фаол қатнашади», деди Алиев Москвадаги учрашувда. Пашиняннинг портфели Москвадаги учрашувлар ҳақида фикр билдирган кўплаб ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг эътиборини Никол Пашинян ўзи билан олиб борган портфел тортди. Пашинян портфелдан фақат битта блокнот ва ручка олди. Ваҳоланки, уларни чўнтакка солиб юриш ҳам мумкин. Афтидан, Пашинян қанақадир ҳужжатларни кўрсатмоқчи бўлиб, портфел олиб борган, лекин учрашувнинг ОАВ учун очиқ қисмида уни олиш шарт эмаслигини унутган. Учрашув давомида Пашинян ва Алиев олдига блокнот ва ручка олиб юргани ҳам одамларнинг эътиборини тортди. Бу ҳолатга «одобли ўқувчилар профессорнинг сўзларини конспект қилиш учун келган», деб таъриф берганлар ҳам бўлди. Бироқ бу мисолдаги «профессор» Владимир Путин доимгидек босиқ нутқ сўзлаб, шунчаки бир неча марта минтақадаги тинчлик Россияга боғлиқ эканини эслатди ва камтарлик билан Москва тинчлик музокараларида воситачи бўлишдан мамнун эканини айтди...



Москва на Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus




Спорт в Москве

Новости спорта


Новости тенниса
Надежда Петрова

Бывшая третья ракетка мира Петрова приняла участие в конференции ФТР






Юрист рассказал, что оплата переводом может привести к уголовному сроку

Оформить субсидии на оплату ЖКХ станет сложнее, рассказал эксперт

В Иркутской области при пожаре дедушка спас внучку, но сам погиб

Израиль нанес 420 ударов по Сирии за неделю