Россиялик эркак холаси ва унинг уч нафар боласини ўлдирди
Қариндошларини, жумладан, уч нафар болани ўлдиришда айбланган 33 ёшли Москва фуқаросига нисбатан жиноят иши якунланди. Бу ҳақда Россия Тергов қўмитасининг Москва вилояти бўйича бош офиси сайти хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, айбланувчининг қотилликка алоқадорлиги ҳақидаги барча керакли далиллар тўпланган, бироқ у қамоқхонага жўнатилмаслиги мумкин.
Жиноят Ликино-Дулево шаҳрида содир бўлган. Эркак холаси ва унинг икки ёшдан саккиз ёшгача бўлган учта фарзандини пичоқлаган. У воқеа жойида қурбонлар жасадлари ёнидан топилган. Эркакнинг аҳволи яхши эмас эди.
Психологик экспертиза давомида экспертлар унинг қотиллик қилган пайтида ҳуши ўзида бўлмаганини аниқладилар. Aйни пайтда унинг иши судга ўтказилди, у ерда психиатрия клиникасида мажбурий даволаниш масаласи ҳал қилиниши керак.
РБК