Ўзбекистонда 2024 йилда жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи ставкалари ва ҳисоб-китоблари қандай ўзгарди?
2024 йилдан Солиқ кодексига киритилган ўзгартиришлар билан жисмоний шахсларнинг мол-мулк солиғи ставкалари оширилди ва уларни ҳисоблаш тартиби ўзгарди. Энди жисмоний шахслар учун нотурар жой объектларининг солиқ базасини ҳисоблаш тартиби юридик шахслар учун белгиланган тартиб билан бир хил бўлади.