Мы в Telegram
Добавить новость
ru24.net
Gazeta.uz (ru)
Январь
2024
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24 25 26 27 28 29 30 31

Новости за 10.01.2024

«Ўзсаноатқурилишматериаллари» — цемент ишлаб чиқариш учун солиқ ставкаси пасайтирилгани ҳақида

Gazeta.uz (ru) 

«Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси цемент ишлаб чиқарувчи корхоналар учун оҳактош бўйича солиқ ставкаси қарийб 4 баравар камайтирилганига изоҳ бериб, бу чора маҳаллий заводларнинг рақобатбардошлигини оширишга қаратилганини яна бир бор таъкидлади.

Эски ТошМИдаги собиқ кадет корпусининг тарихий биносида демонтаж ишлари олиб борилмоқда

Gazeta.uz (ru) 

Эски ТошМИдаги собиқ кадетлар корпуси биноси профнастил панжара билан ўралди, ҳудудда демонтаж ишлари бошланди. Бино Россия тиббиёт университети филиали учун тайёрланмоқда. Шаҳар маданий мерос бошқармаси реконструкция лойиҳасини ҳали тасдиқлагани йўқ, аммо «ишни назорат қилмоқда».

10 январь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

Gazeta.uz (ru) 

Шамолда томи учиб кетган ҳокимлик биноси, ўзбек-қозоқ чегараси ҳақида ёзган Назарбоев, Тошкентнинг «ташриф қоғози»га айланадиган бозорлар, Латвияда машҳурликка эришган ўзбекистонлик курьер, кешбэк тизимига киритилаётган чеклов ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.

2024 йил тарихдаги энг иссиқ йил бўлиши мумкин — олимлар

Gazeta.uz (ru) 

Олимларнинг фикрича, жорий 2024 йил 2023 йилдаги рекорд даражадан ҳам иссиқроқ бўлиши мумкин. Бу Эль-Ниньо, яъни Тинч океанининг экваториал қисмида сув сатҳидаги ҳароратнинг аномал кўтарилиши билан боғлиқ. Ушбу ҳодиса ўтган йилги ҳароратга ҳам таъсир қилганди.

«Док-1 Макс» иши бўйича суд: Сардор Кариев терговда унга руҳий ва жисмоний тазйиқ ўтказилганини айтди

Gazeta.uz (ru) 

Фармацевтика агентлиги собиқ раҳбари Сардор Кариев «Док-1 Макс» иши бўйича терговда унга тазйиқ ўтказилганини билдирди. Айтишича, унга яқинларини қаматиш билан таҳдид қилинган; ҳибсхона шифокори эса унга «хотинларга ўхшаб минғирламай», калтакларга «эркак бўлиб чидаш»ни уқтирган.

Ўзбекистон ва Туркия ҳуқуқ-тартибот идоралари одам савдосида айбланаётган «Мадам Клод»ни қўлга олди

Gazeta.uz (ru) 

Ўзбекистон ва Туркия ҳуқуқ-тартибот идоралари «Мадам Клод» номи билан танилган Нилуфар Мирхановани қўлга олди. У одам савдосида айбланиб қидирувга берилган эди. Айбланувчи Ўзбекистонга депортация қилинди.

Тошкент ва Наманган вилоятларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди

Gazeta.uz (ru) 

11−16 январь кунлари Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди. Аввалроқ Ўзгидромет 11 январдан Ўзбекистон ҳудудига нам ва салқин ҳаво кириб келиши, тоғли ҳудудларда қор ёғишидан огоҳлантирганди.

Цемент ишлаб чиқарувчиларга имтиёзлар берилди. Бунинг атроф-муҳит ва инсон саломатлигига таъсири муҳокама қилиниши керак

Gazeta.uz (ru) 

Цемент ишлаб чиқарувчилар учун ер қаъридан фойдаланганлик солиғи миқдори режа қилингани каби 2 баравар эмас, 4 бараварга пасайтирилди. Қарор иқтисодий рағбатлантириш дея изоҳланди, аммо бу рағбатнинг атроф-муҳит ва инсон соғлиғига таъсири атрофлича муҳокама қилинмади. «Газета.uz» масалани ўрганди.



Бир фоизли кешбэк бериладиган ойлик харидлар суммасига чеклов киритилмоқда

Gazeta.uz (ru) 

Энди харидорлар бир ойда сотиб олган товарлар (хизматлар) қийматининг фақат БҲМнинг 60 бараваридан ошмаган қисми учун 1 фоизли кешбэк олиши мумкин бўлади. Бу айни вақтда ойига 204 минг сўмдан кўп кешбэк ололмасликни англатади. Олдин бу бўйича максимал сумма белгиланмаганди.

Салим Абдувалиев қирғизистонлик депутатга нисбатан Ўзбекистонда қўзғатилган жиноят ишлари бўйича сўроқ қилинган

Gazeta.uz (ru) 

Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳуқуқ-тартибот идоралари Қирғизистон парламенти депутати Эмиль Жамғирчиевга нисбатан қўзғатилган жиноий иш доирасида тадбиркор Салим Абдувалиевни биргаликда сўроқ қилган. Депутат Қирғизистонда «тартибни тиклаш» учун «Салимбой»дан ёрдам сўраган, деди республика МХДҚ раҳбари.

«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га кирганлар сотиб олганда ҚҚС қайтариладиган товарлар рўйхати кенгайди

Gazeta.uz (ru) 

«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га киритилган жисмоний шахсларнинг харидлари учун ҚҚС қайтариб бериладиган товарлар рўйхатига ун, шакар, дори воситалари ва тиббий хизматлар ҳам киритилди.

Форишда кучли шамол ҳокимлик биносининг томини учириб юбориши оқибатида 6 та машина шикастланди

Gazeta.uz (ru) 

Жиззах вилоятининг Фориш тумани ҳокимлиги биноси томи кучли шамол сабаб учиб кетди. Томнинг тунука ва тахталари ҳокимият автотураргоҳида турган 6 та автомобиль устига тушиб, зарарлади.

Шаҳрисабз ва Паркент туманларида дам олиш масканлари қурилади

Gazeta.uz (ru) 

Шаҳрисабз ва Паркент туманларида тоғ туризми учун дам олиш масканлари қурилиши режа қилинмоқда. Шунингдек, Қашқадарёдаги Майданак платосида енгил конструкцияли ҳостеллар қуриш, мавжуд биноларни савдо ва хизмат кўрсатиш учун қайта фойдаланишга топшириш, ҳудудни ободонлаштириш режалаштирилмоқда.

Эквадорда қуролли ҳужумлар ортидан фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Асосий маълумотлар

Gazeta.uz (ru) 

Эквадорда телеканалга жонли эфир вақтида қуролли шахслар бостириб кириб, ходимларни гаровга олди ва «мафия билан ўйнашмасликни» айтди. Мамлакатда ҳужумлар сабаб 10 киши ҳалок бўлди. Президент «ички қуролли конфликт» режимини эълон қилди. Аввалроқ йирик жиноий гуруҳ раҳбарлари қамоқдан қочганди.

Тошкент цирки биноси таъмирланади

Gazeta.uz (ru) 

Ўзбекистон президенти Тошкент давлат цирки биносини таъмирлаш, шунингдек, қиймати 15 миллиард сўмлик 300 ўринли ўқув биноси қурилиши режалари билан танишди.

Президент бозорларни реконструкция қилиш лойиҳалари билан танишди

Gazeta.uz (ru) 

Президент тарихий шаҳарлардаги бозорларни сайёҳлар учун жозибадор масканларга айлантириш ҳамда Тошкент ва бошқа шаҳарлардаги янги бозорлар лойиҳалари билан танишди. 515 та бозорни «тартибга келтириш» учун алоҳида дастур ишлаб чиқилмоқда.

Новости России
Москва

Исполнитель хита “На Заре 2020” Сергей АРУТЮНОВ оживил ещё один хит из 20-го века и выпустил песню “Лететь” вместе с её создателями - группой Амега.


Тошкентда «Жигули» ёниб кетди

Gazeta.uz (ru) 

Шайхонтоҳур туманида «ВАЗ-2107» электр симларида юз берган қисқа туташув оқибатида ёниб кетди. Ҳодиса сабаб ҳеч ким жароҳатланмади.

Тошкент ҳавоси бир муддат «носоғлом» даражани кўрсатди

Gazeta.uz (ru) 

10 январь куни тонгда Тошкент шаҳрида ҳаво сифати РM 2,5 заррачалари миқдори бўйича «носоғлом» даражани кўрсатди. АҚШ элчихонасида жойлашган ҳаво сифатини аниқловчи датчик эса сешанбадан буён техник жиҳатдан носоз ҳолатда турибди.

Латвияда ўзбекистонлик курьер ресторанларда пианино чалиб машҳур бўлди (видео)

Gazeta.uz (ru) 

Ригада етказиб бериш хизмати курьери, асли мусиқачи бўлган ўзбекистонлик Ҳасан Азларов ресторанларда буюртма кутиш чоғида пианино чаларди. Кимдир унинг ижроси акс этган видеони интернетга жойлагач, мижозлар Ҳасанни таний бошлади, шунингдек, унга иш бўйича янги таклифлар берилмоқда. Видео.

«Баклажка»лардаги сувларда илгари ўйланганидан кўпроқ пластик зарралар мавжуд — тадқиқот

Gazeta.uz (ru) 

Колумбия университети (АҚШ) кимёгарлари томонидан ўтказилган тадқиқотга кўра, пластик идишлар («баклажка»)даги сув аввал тахмин қилинганидан 100 баробар кўп нанопластик зарраларни ўз ичига олиши мумкин, уларнинг инсон саломатлиги учун хавфи «тарихий жиҳатдан етарлича баҳоланмаган».

Самарқандда пора олишда айбланган икки нафар солиқчи 5 йилга қамалди

Gazeta.uz (ru) 

Самарқандда пора олганликда айбланган икки нафар солиқ инспекцияси ходимига суд ҳукми ўқилди. Улар тадбиркорнинг солиқ ва пеня қарздорлигини камайтириб бермоқчи бўлган. Суд ҳукмига кўра, солиқчилар 5 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

Шахмат: Нодирбек Абдусатторов Tata Steel Chess 2024 супертурнирида иштирок этади

Gazeta.uz (ru) 

Ўзбекистонлик шахматчи Нодирбек Абдусатторов Вейк-ан-Зее шаҳрида бўлиб ўтадиган Tata Steel Chess турнирида иккинчи бор иштирок этади, унда амалдаги жаҳон чемпиони Дин Лижэнь ва жаҳон рейтингида кучли 10 таликдан жой олган яна учта гроссмейстер ҳам қатнашади.


Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса
Андрей Рублёв

Теннисист Рублев объяснил, почему проиграл сет в первом круге "Ролан Гаррос"






Продам Комплект из 2х покрышек Schwalbe Hurricane 27.5x2.25, Performance, Addix

Он не Вальтер, он другой

Путешествие по Транссибирской магистрали растянется на 9 тысяч километров

Мария Захарова рассказала об оказании Армении гумпомощи в связи с наводнением