Мы в Telegram
Добавить новость
ru24.net
Gazeta.uz (ru)
Январь
2024
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24 25 26 27 28 29 30 31

Новости за 26.01.2024

Сенат қўмиталари ИИО ходимларини обрўсизлантириш моддасини ўрганмоқда — Танзила Нарбаева

Gazeta.uz (ru) 

Сенат раиси Танзила Нарбаева ИИО ходимларининг фото ва видеоларини «обрўсизлантириш мақсадида» интернетда эълон қилганлик учун жазолаш ҳақидаги норма Сенат қўмиталари томонидан ўрганилаётганини айтди. «Қўмиталаримиз ҳозир кўриб чиқиш жараёнида», — деди у.

26 январь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

Gazeta.uz (ru) 

ССВ тасдиқлаб берадиган дорилар рекламаси, «Навбаҳор» клубига ажратилган 2,5 млрд сўм, аккредитациядан ўтказиладиган мактаблар, кунига 662 минг йўловчига хизмат кўрсатадиган Тошкент автобуслари ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.

«Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»ги қонун нега ҳалигача имзоланмади? Сенат раиси жавоби

Gazeta.uz (ru) 

Сенат раиси Танзила Нарбаева BBC ўзбек хизматига интервью бериб, унда Сенат томонидан тасдиқланиб, президентга имзолаш учун юборилган, аммо шундан сўнг «йўқолиб қолган» «Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ҳақида гапирди. Унинг айтишича, ҳозирда ҳужжатни ПА экспертлари ўрганмоқда.

Ўзбекистонда таълимни ривожлантириш бўйича лойиҳа офиси ташкил этилади

Gazeta.uz (ru) 

Президент йиғилишида мактаб таълимини такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди. Баҳолаш тизимини халқаро тестология мезонларига мослаштириш, мактабларни аккредитациядан ўтказиш, хусусий мактабларга имтиёзлар бериш, маҳаллаларнинг мактаблар ҳаётидаги иштирокини кенгайтириш режалари эълон қилинди.

Мораторий даврида олтита дарё ўзанларида қум ва шағал қазиб олишга рухсатномалар берилмайди — Экология вазирлиги

Gazeta.uz (ru) 

Экология вазирлиги E-Auksion сайти орқали қум ва шағал қазиб олишга рухсатнома олиш мумкинлиги ҳақидаги танқидларга жавоб берди. Вазирлик бу тартиб фақат мораторий амал қилмайдиган ҳудудларга тегишли эканини тушунтирди. Мораторийга кўра, олтита дарёдан материал қазиб олиш умуман мумкин бўлмайди.

Ўзбекистон қандай қилиб газнинг соф импортчисига айланиб қолди?

Gazeta.uz (ru) 

2023 йилда Ўзбекистон экспорт қилганидан кўра кўпроқ газ импортини амалга оширди. Етказиб бериш орасидаги фарқ 165 млн доллардан ошди. «Газета.uz» мамлакат ичида улкан газ захиралари бўлишига қарамай, бу ҳолат юзага келишига сабаб бўлган омилларни ўрганишга ҳаракат қилди.



Дам олиш кунлари Тошкентда қаерларга бориш мумкин? (27−28 январь)

Gazeta.uz (ru) 

6 та кинопремьера, картинг-слалом бўйича чемпионат, «Саҳна» стендап клубида юмористик тадбирлар, театр намойишлари, маҳорат дарслари, дўконлардаги чегирмалар, мусиқий кечалар ва келаётган дам олиш кунларидаги бошқа тадбирлар — «Afisha.uz» жамланмасида.

Soliq иловаси юклама ортгани сабабли узилишлар билан ишламоқда

Gazeta.uz (ru) 

Давлат солиқ қўмитасининг Soliq мобил иловаси маълумотлар марказида юклама ортиб кетгани сабабли узилишлар билан ишламоқда. Қўмитанинг «Газета.uz»га маълум қилишича, сўнгги пайтларда рўйхатдан ўтказилаётган чеклар сони кўпайиб, амалдаги сервернинг қуввати етмай қолишни бошлаган.

Марказий банк раиси — жаримага тортилаётган банклар номи нега очиқланмаётгани ҳақида

Gazeta.uz (ru) 

Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратов регулятор томонидан жаримага тортилаётган банклар номи нега очиқланмаётганини изоҳлади. «Аҳолида нотўғри тушунча шаклланмаслиги учун банкнинг ички фаолияти билан боғлиқ ҳолатларда чора кўрилган банклар номини эълон қилмасликка қарор қилдик», — деди у.

Европа Иттифоқининг ёқилғидан чиқадиган CO2 эмиссияси сўнгги 60 йилдаги энг паст даражага етди

Gazeta.uz (ru) 

Европа Иттифоқида қазиб олинадиган ёқилғидан чиқадиган карбонат ангидрид (CO2) эмиссияси ўтган йили сўнгги 60 йилдаги энг паст даражага тушди. Бу натижага асосан «яшил» энергиядан фойдаланиш ҳисобига эришилди.

Ўзбекистонда дориларнинг телеканаллардаги рекламаси ССВ томонидан тасдиқланади

Gazeta.uz (ru) 

Президент қарорига кўра дорилар билан боғлиқ хавф-хатарларни аниқлаш ва уларга жавоб беришга қаратилган фармакологик назорат тизими яратилади. Дориларнинг телерадиоканаллардаги рекламаси ССВ томонидан тасдиқланади. Дори омборларида зарур сақлаш амалиёти (GSP) мажбурий бўлади.

Маҳаллалар уюшмасининг ҳудудий бошқармаларига раҳбарлар тайинланди (рўйхат)

Gazeta.uz (ru) 

Янги ташкил этилган Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг ҳудудий бошқармаларига бошлиқлар тайинланди. Улар орасида вазир, собиқ ҳокимлар, ҳоким ўринбосарлари, бошқарма бошлиқлари ва бошқалар бор. Рўйхат.

ЕТТБ Ўзбекистон учун янги беш йиллик стратегияни тасдиқлади

Gazeta.uz (ru) 

ЕТТБ Ўзбекистон учун янги беш йиллик стратегияни тасдиқлади. Ундаги асосий устуворликларга декарбонизация, сувни тежаш ва қайта тикланадиган энергия манбаларини қўллаб-қувватлаш, хусусий секторни ривожлантириш, иқтисодий бошқарув ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш киради.

Дам олиш кунлари ёмғир ёғиши кутилмоқда

Gazeta.uz (ru) 

Шанба куни Ўзбекистонга Туркманистондан илиқ ва нам ҳаво массалари кириб келиб, айрим жойлардагина ёғингарчилик бўлади. Ҳарорат кечаси −2…−5 даражагача пасаяди, кундузи +10 даражагача етади. Якшанбада ёмғир республиканинг барча ҳудудларига тарқалади. Тоғли ҳудудларда қор кўчиши хавфи бор.

Новости России
Москва

Снижение иммунитета и обострение болезней: как бороться с бессонницей


Эрдоған Швециянинг НАТОга аъзо бўлишини маъқуллади

Gazeta.uz (ru) 

Швециянинг НАТОга аъзо бўлиши ҳақидаги ҳужжат Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған томонидан имзоланди. Швециянинг альянсга қўшилиш аризасини ратификация қилмаган фақатгина Венгрия қолди.

Тошкентда автобусларни тозаламаган механиклар жаримага тортилди

Gazeta.uz (ru) 

Пойтахтда санитар ҳолати талаб даражасида бўлмаган 80-сонли автобуслардан бири йўналишга чиқарилгани аниқланди. Хизмат вазифасига совуққонлик билан қараган навбатчи механикларга ўртача ойлик маошининг 20 фоизи миқдорида жарима қўлланилди.

Шаҳрихон бозоридаги ёнғинни 20 та қутқарув бригадаси ўчирди

Gazeta.uz (ru) 

Андижон вилояти Шаҳрихон туманидаги кийим-кечак бозорида кучли ёнғин содир бўлди. Воқеа жойига 20 та қутқарув бригадаси етиб келган, ёнғин икки соатдан кўпроқ вақт давомида ўчирилган. Жабрланганлар йўқ.


Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса
Елена Рыбакина

Рыбакина рассказала о болезни перед стартом на «Ролан Гаррос»






"Спартак" установил клубный рекорд по количеству нулевых ничьих

SUP-экскурсия состоялась в рамках фестиваля «Москва на волне. Рыбная неделя»

Пикунов в Москве: когда нижегородские песни становятся хитами столицы

Забудьте про лак: как ухаживать за волосами в жаркую погоду