Мы в Telegram
Добавить новость
ru24.net
Gazeta.uz (ru)
Январь
2024
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24 25 26 27 28 29 30 31

Новости за 08.01.2024

Ўзбекистон бёрдвотчерлари 2023 йилнинг энг яхши қуш кузатувчисини аниқлади

Gazeta.uz (ru) 

Ўзбекистон бёрдвотчерлари ўртасида «Катта йил-2023» танлови якунлари сарҳисоб қилинди. Ўтган йили улар 283 та қуш турини аниқлаш ва суратга олишга муваффақ бўлганди. Улардан энг қизиқарлилари Устюрт платосида катта читтаклар ва Тошкентда оддий чирилдоқ билан учрашувлар бўлди.

8 январь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

Gazeta.uz (ru) 

Умра хизматлари учун янгиланган нархлар, футболдан умрбод четлатилган ҳакамлар, аҳолига чиқинди учун тўланадиган маблағ, иккита вилоятда қуриладиган электробус заводлари ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.

Сенатор байрам кунларида пиротехника воситаларидан кенг фойдаланилгани юзасидан Божхона қўмитасига сўров юборди

Gazeta.uz (ru) 

Сенатор Божхона қўмитаси контрабандани аниқлаш бўйича кўплаб тадбирлар ўтказилгани ҳақида хабар берган бўлишига қарамай, байрам кунлари аҳоли томонидан пиротехника воситаларининг кенг қўллангани юзасидан қўмитага сўров юборди.

Ўзбекистонда 2024 йилда 5 миллион кишини иш билан таъминлаш режалаштирилмоқда

Gazeta.uz (ru) 

Ўзбекистонда йил бошида ишсизлар сони 1,3 млн кишини ташкил этган бўлса, бу йил яна 2,4 млн киши меҳнат бозорига киради. 2024 йилда 5 миллион аҳоли иш билан таъминланиши кутилмоқда. Президент, шунингдек, тадбиркорлик субъектлари учун ягона ҳисоботлар тизимини жорий этиш бўйича ҳам топшириқ берди.

Самолёт фюзеляжи ажралиб тушиши ортидан АҚШ, Европа ва Туркияда Boeing 737 MAX парвозлари тўхтатилди

Gazeta.uz (ru) 

АҚШ, Европа ва Туркияда Boeing 737 MAX 9 самолётидан фойдаланиш вақтинча тўхтатилди. Бунга Alaska Airlines`га тегишли шу русумдаги самолёт фюзеляжининг бир қисми парвоз вақтида ажралиб тушгани сабаб бўлди. Бортда 177 киши бор эди, улардан бир қанчаси жароҳатланган.



Чиқинди йиғиш майдончаларида қайта ишланадиган чиқиндилар сотиб олина бошлайди

Gazeta.uz (ru) 

Ниҳоят Тошкент ва бир неча вилоятларда маиший чиқиндиларни алоҳида йиғиш бошланади. Аҳолига бепул чиқинди пакетлари берилади. Фуқароларга қайта ишланган чиқиндилар учун пул тўлаш режалаштирилмоқда.

Тошкентда Paynet шохобчаларида банк картасига пул тушириб, нақд пулни бермасдан қочган шахс ушланди

Gazeta.uz (ru) 

Тошкент шаҳридаги Paynet шохобчаларида бир неча бор банк картасига пул тушириб, нақд пулни бермасдан қочиб кетган шахс қўлга олинди. Унга нисбатан талончилик юзасидан жиноий иш очилди.

Ўзбекистон ва Қозоғистон савдодаги тўсиқларни бартараф этиш бўйича ишчи гуруҳ тузади

Gazeta.uz (ru) 

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўзаро савдодаги тўсиқларни бартараф этиш бўйича қўшма ишчи гуруҳ тузади. UzKazTrade қўшма ташқи савдо компанияси орқали онлайн савдо майдончасини яратиш режалаштирилмоқда.

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 2023 йилда 1,2 млрд долларга камайди

Gazeta.uz (ru) 

Декабрда Ўзбекистон халқаро захиралари кўпайди, бироқ 2023 йил бўйича мамлакатнинг «молиявий ёстиқчаси» 1,2 млрд долларга камайиб, 34,56 млрд долларни ташкил этди. Йиллик ҳисобда захиралар камайиши 2018 йилдан бери илк марта кузатилди. Олтиннинг физик ҳажми йил давомида деярли 25 тоннага камайди.

Ҳафта ўртасигача ҳаво илиқ бўлади, пайшанба куни ёмғир ёғиши кутилмоқда

Gazeta.uz (ru) 

9−10 январь кунлари Ўзбекистонга Туркманистондан илиқ ҳаво кириб келади ва бу кунларда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат жанубда +20 даражагача кўтарилади. Пайшанба куни Каспий денгизи ҳудудларидан нам ҳаво кириб келиши ҳисобига ҳарорат пасайиб, ёмғир ёғади.

Андижон ва Фарғонада электробус ишлаб чиқариш йўлга қўйилади

Gazeta.uz (ru) 

Хитой компаниялари Андижон вилоятида йилига 2 мингта, Фарғона вилоятида йилига мингта электробус ишлаб чиқаришни йўлга қўйиши режалаштирилмоқда. Улардан бутун Ўзбекистон бўйлаб жамоат транспортини яхшилаш мақсадида фойдаланилади.

Самарқандда 2 нафар ҳоким ёрдамчиси пора олишда гумонланиб ушланди

Gazeta.uz (ru) 

Самарқанд тумани ҳокимининг икки ёрдамчиси маҳаллий аҳолидан бирига ер ажратгани учун 1000 доллар олаётган вақтида қўлга тушди. СамДУ тьютори эса 3 минг доллар олаётган вақтда ушланди. У маҳаллий аҳолига меҳнат фаолиятларига 20 йиллик иш стажи қўшиб беришни ваъда қилгани айтилмоқда.

ЎФА 3 нафар ҳакам ва «Қўқон-1912» клуби спорт директорини футболдан умрбод четлатди

Gazeta.uz (ru) 

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Этика қўмитаси келишилган ўйинларда иштирок этганликда айбдор деб топиб уч нафар ҳакам ва «Қўқон-1912» клуби спорт директори Шуҳрат Мўминовни футбол билан боғлиқ фаолиятнинг барча туридан умрбод четлатди.

Ўзбекистонда ногиронлиги бўлган шахслар иқлим ўзгариши оқибатлари олдида ҳимоясизроқ — ЖБ тадқиқоти

Gazeta.uz (ru) 

Табиий офатлар пайтида ногиронлиги бўлган шахслар энг катта хавф остида қолишади, чунки фавқулодда ҳолат хабарлари ва эвакуация йўллари улар учун мослаштирилмаган бўлиши мумкин. Жаҳон банки Ўзбекистонда ногиронлиги бўлганлар эҳтиёжларини ҳисобга олиш бўйича ўз тавсиялари билан бўлишди.


Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса
Большой шлем

Dagospia: Синнер и Калинская вместе поужинали в ресторане в Париже






Генич получил приз имени Уткина на премии «Герои РПЛ»

Песков заявил об открытости РФ к расширению сотрудничества с Узбекистаном

Музей Победы представил программу на Поклонной горе в честь последних дней весны

Тюкавин признан лучшим игроком сезона 2023/24 в РПЛ