Тун чўкиб ухласа бутун бир борлиқ, Бир садо келади қадим-қадимдан. Оймомо, юлдузлар бўлади тортиқ, Она алла айтса сузиб хордиқда. Аёл келажакни куйга солади, Аёл беланчакни қучар меҳрла. Ҳаётни севдирар, юртни севдирар, Кўзёшлар тўкилиб айтган қўшиқда. Унинг алласидан мардлар улғаяр, Орлар улғаяди, норлар улғаяр. Зотлар улғаяди, шохлар улғаяр, Юртга айланади борлари билан. Сингил бўлиб меҳр беради аёл, Опа бўлиб сеҳр беради аёл, Севги бўлиб нурга тўлади аёл, Она бўлиб дарё бўлади аёл. Шу юрт тупроғининг гарди ҳам сенсан... Читать дальше...