Янги таъсис этилган “Ҳақиқат ва Тараққиёт” партияси фаоллари яна ҳужумга учради
Янги таъсис этилган “Ҳақиқат ва Тараққиёт” партияси фаоллари 31 март куни яна ҳужумга учради. Партияни рўйхатдан ўтказиш учун имзо йиғаётган фаолларга бир аёл ва бир эркак ҳужум қилди. Улар партия вакилларидан бу ерда йиғилмаслик ва ҳудудни тарк этишни талаб қилди. Партия етакчиси, профессор Хидирназар Аллақулов буни ўзларига қарши махсус уюштирилган ҳужум, дея қоралади. Партиянинг шу ой бошида ўтган Таъсис қурултойи арафасида унинг етакчиси Аллақуловни ИИВ ходимлари Андижон вилоятига терговга олиб кетган эди. Читать дальше...