Ургутдаги тўйда 74 киши овқатдан заҳарланган
Самарқанд вилоятининг Ургут туманидаги "Алгар" маҳалласида бўлиб ўтган тўйда қатнашган 74 киши оммавий заҳарланган. Воқеа икки ой ўтиб маълум бўлмоқда. Беморлар туман тиббиёт бирлашмасининг юқумли касалликлар бўлимига овқат токсикоинфекцияси ташхиси билан ётқизилган. Икки ой аввал бўлган бу ҳодиса ҳақида "Дарё" нашри вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси ахборот хизматига таяниб хабар берди. Таъкидланишича, шифохонага 2021 йилнинг 13 июль куни 37 нафар, 14 июль куни 31 нафар бемор ётқизилган. Читать дальше...