Бутун Қозоғистон бўйлаб интернет ўчирилди
Бундай маълумотларни GlobalCheck хизмати тақдим этилди. Олмаотада телефон алоқаси ишламаяпти. Олмаотада Республика майдонида жойлашган офисларни эгаллаб олган намойишчилар томонидан Sputnik Қозоғистон мухбири бир соатга яқин вақт ушлаб турилди. У ерда республика телеканалларининг мухбирлик пунктлари жойлашган. Таҳририят хоналари вайрон қилинган. Кейинчалик Sputnik Қозоғистон мухбири босиб олинган бинодан чиқиб кетишга муваффақ бўлди.