Қозоғистонда айрим темир йўл вокзаллари ёпилди
“Қозоғистон темир йўли” - ҚТЙ ширкатининг 5 январда билдиришича, Атирау, Ақтўбў, Олмаота темир йўл вокзаллари ёпилди. “Олмаота шаҳрида, Мангистау ва Олмаота вилоятларида фавқулодда ҳолат жорий этилгани ортидан Макат ва Жем вокзаллари ёпилди. Бундан ташқари Олмаота -1, Олмаота -2, Мнгистау, Атирау, Ақтўбў, Нур-Султон йўналишлари бўйича поезд қатновлари тўхтатилди”,-дейилади расмий баёнотда. ҚТЙнинг маълум қилишича, 5 январга ўтар кечаси 14 та йўловчи ташувчи поезд ҳаракати тўхтатилиб, йўловчилар манзилига етмай қолган. Читать дальше...