Мы в Telegram
Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Январь
2022

Новости за 05.01.2022

МИБнинг айрим функциялари хусусий секторга ўтказилади — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

Zamin.uz 

Бу 2022—2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегияси лойиҳасида қайд этилган. Лойиҳага кўра, Мажбурий ижро органлари фаолиятига халқаро стандартларни босқичма-босқич жорий этиш ва айрим функцияларни хусусий секторга ўтказиш, давлат ижрочилари иш юкламасини камайтириш режалаштирилган. Шунингдек, ижро ишини юритиш тизимини рақамлаштириш ва сунъий интеллект технологияларини жорий этиш кўзда тутилмоқда. Ушбу мақсадни амалга оширишнинг муддати 2022 йилнинг декабрь ойи этиб белгиланган.

Расмий Сеул ва Токио Шимолий Корея баллистик ракета учирганини иддао қилди

Озодлик Радиоси 

Шимолий Корея Япон денгизи тарафга камида битта номаълум снаряд учирган ва у баллистик ракета бўлиши мумкин. Бу ҳақда Жанубий Корея Штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси маълумотига таянган ҳолда Yonhap агентлиги хабар қилди. Япония соҳил мудофааси хизмати маълумотига кўра, ракета парчалари денгизга тушган. Япония Мудофаа вазирлиги ракета тахминан 500 километр учиб, Япония иқтисодий зонасидан ташқарига қулаганини маълум қилган. Жанубий Корея Миллий хавфсилик кенгаши фавқулодда йиғилишга тўпланган. Читать дальше...

«Ўзгидромет» 6 январда қандай об-ҳаво бўлишини маълум қилди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

Zamin.uz 

Республика Гидрометеорология маркази 6 январь, пайшанба куни қандай об-ҳаво кузатилишини маълум қилди. Унга кўра Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғади. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-4 даража илиқ, кундузи 7-9 даража илиқ бўлади. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Читать дальше...

Департамент ҳамда ДХХ сохта доллар сотаётганларни қўлга олди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

Zamin.uz 

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Қўқон шаҳар бўлимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди. Аниқланишича, фуқаро Х.М. ва А.И.лар қалбаки валюта қимматликларини муомалага киритиш орқали даромад орттиришни кўзлаб, фуқаро Ж.га қалбаки 4 700 АҚШ долларини 2 000 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.



Қозоғистон президенти мамлакатдаги вазият юзасидан фавқулодда йиғилиш ўтказди

Озодлик Радиоси 

Қозоғистон президенти Қасим-Жўмарт Тоқаев 5 январь куни “мамлакатдаги ижтимоий вазият” юзасидан фавқулодда йиғилиш ўтказди, дея маълумот тарқатди Ақўрда сайти. Президентга кўра, бош вазир Асқар Мамин ўз хоҳиши билан истеъфо аризасини ёзган. Қозоғистон Конституциясига биноан, бош вазир истеъфога чиққан тақдирда бутун ҳукуматнинг ваколатлари тугатилади. Тоқаев “ижро ҳокимиятининг асосий вазифаларидан бири – инфляцияни жиловлаш”ни уддалай олмаганини ва бу вазифани ҳали тўлиқ шаклланмаган янги вазирлар маҳкамасига топширилишини маълум қилган. Читать дальше...

Чехия фуқароси Донбассдаги жангларда иштирок этгани учун 21 йилга қамалди

Озодлик Радиоси 

Прага суди Донбассда айирмачилар тарафида жангларда иштирок этган яна бир чехияликни узоқ йилга озодликдан маҳрум қилишга оид ҳукм чиқарди. Бу ҳақда Novinky.cz сайти хабар қилди. 21 йиллик қамоқ муддати белгиланган мазкур ҳукм сиртдан чиқарилган. Айбдор – 49 ёшли Мартин Сукуп Донбасснинг айирмачилар назоратидаги қисмида экани тахмин қилинмоқда. Ҳукм кучга кирганича йўқ, Сукупнинг адвокати юқори инстанция судига шикоят аризаси киритган. Суд ҳайъати раисаси Сильвия Слепичковага кўра, ўз вақтида... Читать дальше...

OzodNazar: Ўзбекистон хонликларга бўлиниб кетяптими?

Озодлик Радиоси 

Янги, 2022 йилнинг биринчи иш куни ҳокимлар билан боғлиқ бир қатор саволларни кун тартибига чиқарди ва уларни OzodNazar кўрсатуви Навоий вилоят ҳокимининг собиқ ўринбосари Исмоил Оспановга берди. Кўрсатувни Сарвар Усмон олиб борди.

Олмаотада полиция намойишчиларга қарши яна кўздан ёш сиздирувчи газ ва гранаталарни қўллади

Озодлик Радиоси 

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳридаги “Олтин ўрда” бозори ҳудудида 5 январь куни эрталаб полиция махсус отряди намойишчиларни тарқатиш учун кўздан ёш сиздирувчи газ ҳамда ёруғлик-шовқин гранаталарини қўллади, дея хабар қилди Озодликнинг қозоқ хизмати. Маҳаллий вақт билан соат 8 ларга яқин бозор атрофида йўллар тўсилиб, жамоат транспорти қатнови тўхтатилган. Эрталаб у ерда нарх-наво қимматлашганига қарши норозилик билдиргани чиққан 200 чоғли намойишчи бор эди. “Бизга ойига 80 минг танга маош тўлашади. Читать дальше...

Новости России
Москва

«СВЯТОЙ ЛЕНИН» помогает В.В. Путину улучшить либо отменить налоги в обществе.


Бухорода маст ота ўзига танбеҳ берган 18 ёшли ўғлини пичоқлаб ўлдирди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

Zamin.uz 

Бухоро вилояти Ғиждувон туманида 2021 йилнинг 30 декабрь куни фуқаро жаҳл устида ўз ўғлини пичоқлаб ўлдирди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқарамаси ахборот хизмати раҳбари Шуҳрат Жалолов хабар берди. Маълум қилинишича, шу куни соат 18:30 атрофида «Денов» маҳалласида яшовчи С.З. (1980 йилда туғилган) спиртли ичимлик ичиб, уйига маст ҳолда кириб келган. Отасининг сурункали ичиб келаверишидан чарчаган ўғли (2004 йилда туғилган) У.Н. отасига танбеҳ берган. Бундан жаҳли чиққан ота аввалига ўғлини ҳақоратомуз сўзлар билан сўккан. Читать дальше...

Президент Шавкат Мирзиёев таътилга чиқди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

Zamin.uz 

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2022 йил 5 январдан навбатдаги қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди. Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 2021 йили ҳам айнан январь ойида қисқа муддатли таътилда бўлган эди. Шунингдек, давлат рабҳари 2019 йил августда ҳам қисқа муддатли меҳнат таътилига чиққанди. Ўшанда бу Шавкат Мирзиёевнинг сўнгги 17 йиллик фаолиятидаги биринчи меҳнат таътили экани таъкидланган эди.


Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса
ATP

Теннисиста Медведева выбили из топ-4 ATP






Максим Ромащенко стал новым тренером липецкого «Металлурга»

Праздник весны и друзей провели для детей-пациентов онкодиспансера Подмосковья

Мужчину зажало между платформой и движущимся поездом в Петербурге

Владельцев электромобилей хотят лишить лазейки с парковкой у зарядных станций