"Победа" лоукостери Ўзбекистонга рейсларни амалга оширишга тайёрланмоқда
Компания қуйидаги йўналишларда рейсларни амалга ошириши мумкин:
• Новосибирск - Самарқанд (ҳафтада 4 марта)
• Екатеринбург - Самарқанд (ҳафтада 4 марта)
• Санкт-Петербург - Бухоро (ҳафтада 4 марта)
• Москва - Нукус (ҳафтада 3 марта)
• Москва - Бухоро (ҳафтада 4 марта)
• Казань - Наманган (ҳафтада 4 марта)
• Екатеринбург - Наманган (ҳафтада 4 марта)
• Новосибирск - Фарғона (ҳафтада 4 марта)
• Екатеринбург - Фарғона (ҳафтада 4 марта)
• Москва - Қарши (ҳафтада 4 марта)
• Москва - Навоий (ҳафтада 3 марта)
• Москва - Урганч (ҳафтада 3 марта)
Россия компанияси "Ўзавиация" агентлигидан тегишли рухсатномани олганидан сўнг Ўзбекистонга рейсларни амалга ошира олади.
"Победа" — "Аэрофлот" гуруҳига кирувчи авиакомпания ҳисобланади. У 2014 йил 16 сентябрда ташкил қилинган.
Эслатиб ўтамиз, яқинда, Қозоғистоннинг SCAТ авиакомпанияси "Актау - Урганч - Актау" йўналиши бўйича парвозларни амалга оширишга рухсат олганди.