Туркия Озарбайжондаги Россия Бирлашган мониторинг марказига ҳарбийларини жўнатишга рози бўлди
17 ноябрь куни Туркия президент Ражаб Тоййиб Эрдўғон парламентга Озарбайжондаги мониторинг марказига турк ҳарбийларини жўнатиш илтимоси билан мурожаат қилган эди.
Туркия 27 сентябрда бошланиб, 10 ноябрда ниҳоясига етган Тоғли Қорабоғ урушида Озарбайжонни қўллаб келди. Ўтган ҳафтада Анқара ва Москва Тоғли Қорабоғдаги тинчлик жараёнини кузатиш учун Озарбайжонда Бирлашган мониторинг маркази ташкил этишга келишиб олган эди.
Келишувга мувофиқ Туркия “Озарбайжон белгилаб берган муайян ҳудудга” аскарлари ва фуқаровий кузатувчиларини киритади.
Россия расмийлари Анқаранинг иштироки Озарбайжон ҳудудидаги мониторинг маркази доирасида чекланишини ва турк тинчликпарвар кучлари Тоғли Қорабоққа киритилмаслигини билдирмоқда.