Россия миллий валюталарда ҳисоб-китоб тизимини яратиш борасида музокаралар олиб бормоқда — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Россия ҳамкорлари билан миллий валюта асосида ҳисоб-китоб қилиш тизимини яратиш хусусида музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда Россия бош вазирининг биринчи ўринбосари Андрей Белоусов маълум қилди. “Асосий чет эллик ҳамкорлар билан миллий валюталар асосида ҳисоб-китобларнинг хавфсиз инфратузилмасини яратишга оид музокаралар олиб борилмоқда”, - деди Белоусов. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон республика валюта биржаси савдоларида Россия рубли/сўм валюта жуфтлиги бўйича битимлар тузилиши бошланган.