Олмаота аэропортига Минскдан учган самолётда бомба борлиги ҳақида хабар келиб тушди
Belavia авиакомпанияси бортини текшириш шуни кўрсатдики, бомба ҳақидаги хабар ёлғон бўлиб чиқди.
Ҳолат юзасидан “Террорчилик акти ҳақида ёлғон хабар бериш” моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилди.
Эслатиб ўтамиз, шу ҳафтанинг бошида Минск-Тошкент йўналиши бўйича парвозни амалга оширган UzAirways самолёти миналаштирилгани ҳақидаги аноним хабар Россия ва Беларус авиация хизматлари ходимларининг e-mail манзилларига юборилганди. Текширувлардан сўнг бу хабар ёлғон бўлиб чиқди.