Марказий банк 15 апрелдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади. Унга кўра, АҚШ долларининг расмий курси -15,97 сўмга тушиб, 11 320,00 сўм бўлди. Евро курси эса кўтарилди (+72,13) ва 12 354,65 сўм бўлди. Россия рубли пасайди (-4,61 сўм) ва 137,27 сўм бўлди. Фото: Марказий банк Бундан аввал долларнинг расмий курси олти кунлик пастлашдан сўнг кўтарилиб, 11 335,97 сўмни ташкил қилганди.