Ўзбекистонда доллар курси тушди.
Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади. Маълум қилинишича, доллар курси пасайган.
Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан 4 мартдан бошлаб янги қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 12,49 сўмга арзонлашиб, 10 487,54 сўмни ташкил қилди. Евронинг қиймати эса 84,63 сўмга ошиб, 12 692,02 сўм бўлди.
Россия рубли эса 1,74 сўмга кўтарилди ва 142,44 cўмни ташкил қилди.