Добавить новость
Главные новости Москвы
Москва
Март
2021

“На АҚШ, на ЕИ уддалай олди”. Янги санкциялардан рус мухолифатининг ҳафсаласи пир бўлди

0
АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти Москвага қарши илк қатъий чорасини кўрди: бир гуруҳ россиялик мулозимлар ва давлат ташкилотларига нисбатан санкция жорий этилди. Айни пайтда эса таҳлилчилар жазо чоралари аллақачон мураккаб тус олган АҚШ–Россия муносабатларига қандай таъсир қилиши борасида мулоҳаза юритмоқда.


“Қора рўйхат”га етти нафар юқори лавозимдаги мулозим, жумладан, қудратли Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) раҳбари киритилган. Бу билан Байден маъмурияти илк бор очиқчасига рус махсус хизматини мухолиф сиёсатчи Алексей Навальнийнинг “Новичок” моддаси воситасида заҳарланиши ортида турганликда айбламоқда.


Оқ уй матбуот котиби Жен Псаки санкциялар охирги ечим ёки Кремль билан мураккаб олди-бердининг якуни эмаслигини таъкидлаган.


“Россия билан муносабатларимиз мураккаблигича қолишига ҳам розимиз. Биз алоқаларимизни на янги саҳифадан бошламоқчимиз, на ёмонлаштирмоқчимиз”, – деган у.




АҚШ Европа Иттифоқи билан мувофиқлаштирган ҳолда жорий этган санкциялар кимёвий қуроллар тадқиқоти, синови ва ишлаб чиқариши билан шуғулланаётган тўққизта илмий-тадқиқот марказини ҳам четлаб ўтмайди. Аммо расмий Вашингтон президент Владимир Путин атрофидаги қудратли гуруҳ – олигархларга қарши чора кўрмаган. Деярли бутун мамлакат саноатини назорат қилаётган корчалонлар расман Россиянинг ҳукуматига алоқадор бўлмаса-да, Кремлдан буйруқ олиб ишлаши айтилади.


Олигархларнинг “қора рўйхат”га киритилмагани Навальний тарафдорлари ва мухолиф арбобларнинг ҳафсаласини пир қилди. Байден президентлик лавозимига киришганидан бир неча кун ўтиб, Навальний етакчилигидаги Коррупцияга қарши кураш фонди (ФБК) томонидан жазо қўлланиши лозим саналган 35 кишининг рўйхати эълон қилинган эди. Рўйхатдан етти нафар олигарх ҳам ўрин олган эди. Санкция рўйхатига эса мухолифат талаб қилган шахслардан Федерал жазони ижро этиш хизмати директори Александр Калашников, Россия Тергов қўмитаси раҳбари Александр Бастрикин, бош прокурор Игорь Краснов, Миллий гвардия раҳбари Виктор Золотов ва президент маъмуриятининг биринчи ўринбосари Сергей Кириенко каби расмийларгина тиркалган.


“Энг таъсирчан санкциялар бу – олигархларга қарши қаратилган чоралардир. Афсуски, ҳозирча буни на АҚШ, на ЕИ уддалай олди”, – деб ёзади ФБК ходими Мария Певчих.


Иқтисодий санкциялар, виза тақиқи, мол-мулк мусодараси каби чекловлар АҚШ ва унинг Ғарбдаги ҳамкорларининг асосий босим воситаси бўлиб келган. Инсон ҳуқуқларини поймол қилганларга қарши қўлланувчи Магнитский (2012) ҳамда Америка ғанимларига қарши санкциялар орқали курашиш (2017) қонунлари шулар жумласидандир.


Байден маъмурияти 2 март куни эълон қилган санкцияларда 1991 йилдаги Кимёвий ва биологик қуролларни назорат қилиш тўғрисидаги қонунга таянган.


Оқ уйдан бир неча соат аввалроқ Европа Иттифоқи ҳам россиялик тўрт нафар мулозимга қарши санкция жорий қилди. Мазкур чекловлар бир неча ой олдин кучга кирган европача “Магнитский қонуни”га мувофиқ, мухолифатчи Навальнийнинг қамоққа йўлланиши ва унга қарши тазйиқлар уюштирилиши муносабати билан киритилган.


Ҳозирга қадар санкциялар Кремль сиёсатида сезиларли ўзгаришга олиб келмади. Бу эса уларнинг самарадорлигини шубҳага қўймоқда.


Германия, Франция ва Швейцария лабораториялари ҳамда Кимёвий қуролни тақиқлаш ташкилоти Навальнийни заҳарлашда Россияда ишлаб чиқарилган тақиқланган моддадан фойдаланилгани ҳақида узил-кесил хулоса берган. Лекин расмий Москва бу ишда қўли борлигини рад этиб келяпти.


“Биз ўз миллий манфаатларимизни тизимли равишда ва қатъият билан ҳимоя қилишда давом этамиз”, – деб баёнот берди Россия ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова Оқ уйнинг санкциялар эълонидан бир неча соат ўтиб.


Янги санкциялар Навальнийнинг “Новичок” моддаси воситасида заҳарланиши ортида Россия ФХХ тургани борасида Байден маъмурияти қатъий ишонч ҳосил қилганини англатади.


Президент Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков ушбу хулоса ҳамда Bellingcat суриштирувини тан олмай, ФХХ иштироки ҳақидаги айбловларни рад этган.


Кремль қарашлари тамсилчиси ўлароқ танилган депутат Леонид Слуцкий санкциялар Навальнийнинг заҳарланиши ҳамда тинч намойишчиларга нисбатан қатағонлар билан боғлиқ ҳолда киритилаётганига шубҳа билдирди. Унинг даъвосича, Ғарб санкцияларидан кўзланган асосий мақсад Россия тараққиётини издан чиқаришдир.


“Санкцияларнинг инсон ҳуқуқларига заррача алоқаси йўқ. Асосий муддао – Россия илм-фани ва ҳарбий саноати равнақига тўсқинлик қилиш. Бу Россиянинг коронавирусга қарши курашдаги ҳамда ҳарбий имкониятларини кенгайтиришдаги муваффақиятларига “муносиб” жавоб бўлса керак”, – дейди депутат Слуцкий видео чиқишида.


Оқ уй Кремлга нисбатан бошқа чоралар ҳам қўллаши кутилмоқда. Байден маъмурияти масъул ходимининг айтишича, АҚШ давлат идоралари ва хусусий ширкатларга қилинган ҳакерлик ҳужумлари учун ҳам Россияга яқин ҳафталарда тегишли жавоб берилади.


Санкциялар асосан рамзий характерга эга, деб ҳисоблайди россиялик иқтисодчи Владислав Иноземцев. Унга кўра, “қора рўйхат”га киритилган лабораторияларнинг Ғарб ширкатлари билан деярли тижорий алоқаси йўқ, мансабдорларнинг ҳам музлатиладиган мол-мулки топилиши даргумон.


“Аввало тан олишимиз керакки, санкциялар кутилган самара бермаяпти. Қолаверса, сўнгги йилларда Россия шундай иқтисодий сиёсат юритяптики, унга қарши ягона жиддий чора асосий даромад манбаи саналган хомашё экспортига эмбарго бўлиши мумкин. Лекин ҳеч ким эмбаргога журъат этмайди, чунки Европанинг ўзи ҳам хомашёга муҳтождир”, – дейди Иноземцев Озод Европа/Озодлик радиоси мухбири билан суҳбатда.


AFP агентлиги хабарига кўра, Навальнийнинг сафдоши, ҳозирда Литвада яшаётган Леонид Волков АҚШ ва ЕИ санкциялари олға қадам бўлгани, лекин улар етарли эмаслигини таъкидлаган. Волковнинг таъкидича, Кремлга яқин бўлган олигархларга қарши чораларгина Путинга таъсир этиши мумкин.



Москва на Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus




Спорт в Москве

Новости спорта


Новости тенниса
Australian Open

Уроженка Красноярска Мирра Андреева проиграла в полуфинале Открытого чемпионата Австралии по теннису






ГД рассмотрит в феврале проект об ОГЭ по русскому и математике в 5 субъектах РФ

Впереди дерби с питерскими одноклубниками

Дабл-дабл Дэвиса помог «Лейкерс» обыграть «Голден Стэйт»

Зимние, рыбинские, твои