Добавить новость
Главные новости Москвы
Москва
Июль
2020

Бийдек далада: ўзбекистонлик минглаб мигрантлар Россия-Қозоғистон чегарасида қолиб кетаётгани ҳақида — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

0
Фото: Артем Голяков / Медуза Россия-Қозоғистон чегарасида ўзбекистонлик минглаб мигрантлар чегарадан ўтолмасдан тўпланиб туришибди. Россияда ишсиз қолишгач, улар Қозоғистон орқали уйларига етиб олишни исташган, бироқ у ерда коронавирус туфайли чекловлар қатъийлаштирилди. Мигрантлар эса 37 даражали жазирамада бийдек далада тунашмоқда — овқатсиз, сувсиз ва пулсиз. «Медуза» мухбирлари Россиядан Ўзбекистонга қайтиш учун йўлга чиқиб, Қозоғистон чегарасида тўпланиб қолган ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари аҳволи ҳақида репортаж тайёрлади. «Биз шунчаки уйга боришни истаймиз» Ўзбекистон фуқаролари Самара ва Оренбург областлари чегарасида – Қозоғистон билан чегара назорати пунктига яқин Маштаков посёлкасида лагерь тикишган. Уёғига уларни ўтказишмади: Оренбург областида ҳам COVID-19 билан боғлиқ ҳолат оғир. Мухбирлар лагерга яқинлашиши ҳамоно машинани мигрантлар овқат ва сув келтиришди деб ўйлаб, ўраб олишди. Улар трасса бўйлаб туриб олиб, озиқ-овқат маҳсулотлари ташлаб кетадиган машиналарни «ушлашмоқда». Бизда ҳеч вақо йўқлигини билишгач, дарҳол қизиқишлари сўниб, бошқа йўловчи машиналарни пойлашга тушишди. Бу ерда мингдан зиёд одам бор – уларнинг орасида болалар, ҳомиладор аёллар учрайди. Кимдир чегарани автобусда кесиб ўтишни режалаштирган бўлса, уларга осонроқ: ҳайтовур ухлаш учун жой бор. Қолганлар эса жазирамадан қутулиш учун шох-шаббалардан капа тикиб олишган, уларни чойшаб-у кўрпачалар билан ёпиб, ўт устига гиламча тўшаб олишган. — Мен бу ерда бир ҳафтадан бери кутяпман. Айримлар 20 кун, бир ойдан буён шу ерда. Сиз бу ерда 20 дақиқа туришга уриниб кўринг-чи. Бу ерга қандай келиб қолдим? Ҳамма каби. Коронавирус, карантин. Москвада ишлаётгандим, мени вирус туфайли ишдан бўшатишди. Мен уйга – Ўзбекистонга боришни истадим. Шу ергача келдим. Москвада менга маош ҳам йўқ, иш ҳам йўқ, – деб қўлларини ёяди Улуғбек. Лагердагилар фамилиясини айтишни исташмайди, суратга тушишга ҳам ҳадеганда рози бўлишмайди. «Биз оқибатлардан қўрқамиз, шунинг учун керакмас». Лагер яқинида Оренбург области томонидан чегара хизмати, ИИВ ва Росгвардиядан иборат жонли тўсиқ турибди. — Бизни қўйишмаяпти, – дея давом этади Улуғбек. – Биз бандига айландик. Қайтадиган жойимиз йўқ, уйга бориш ҳам мумкин эмас. Ана, атрофимизни автомат ва резина таёқ билан ўраб олишган. Улар нега керак? Биз шунчаки уйга қайтишни истаймиз. Иш йўқ, пул йўқ, яшашга жой йўқ. Уйда эса оиламиз бор. Улар қандай яшашяпти? Нима еб-ичишяпти? Биз мутлақо бехабармиз. Телефон ишламайди, бу далада алоқа ҳам йўқ. Ҳожатхона далада, сув идиш ёрдамида кир ювилади Шу вақт лагерга бойлерда сув келтиришди. Машинага кўзи тушган заҳоти бу ердагилар 5 литрлик идишларини олиб кимўзарга сувга чопишди. Сувни кунига икки марта келтиришаркан. Бу сув текин, «давлат томонидан»: уни мигрантлар турган ҳудуд қарайдиган Большая Черниговка райони маъмурияти ташкил этибди. Баъзан хусусий шахслар сувни келтириб литрини 3 рублдан пуллашади. Фото: Артем Голяков / Медуза Фото: Артем Голяков / Медуза Фото: Артем Голяков / Медуза Фото: Артем Голяков / Медуза «Бу ерда қандай ювиняпсизлар», деган саволга лагерда яшовчилар елка қисиб қўяқолишди. — Сув йўқ, ҳамма кир бўлиб кетган, кийимларимизга қараб бўлмайди, – дейди Зуля Якубова (фамилияси репортаж қаҳрамони илтимосига кўра ўзгартирилган — «Медуза»). «Лагерь» аёлларидан бири ўртаси ўйилган 5 литрли сув идишда кир ювишга киришди. Зуля ҳам Москвадан келган: қиз ресторанда ишларди, бироқ у ёпилган. Ишсиз ва пулсиз қолгач, уйга қайтишга қарор қилган. Чегарада 10 кундан буён кутмоқда. — Ҳамюртларимиз орасида Қозоғистон орқали уйга етиб олиш мумкин, деган миш-миш тарқади. Шунга ишониб келдик. Кечқурунлари жуда оғир бўлмоқда, чорасизликдан йиғлаяпмиз. Эркаклар кўп, аёллар кам. Нима ейишни билмайсан. Эркаклар кечалари ичиб олишади, ҳеч қачон нима билан тугашини ҳам билмайсан. Қўрқинчли. Эркакларнинг ҳаммаси оч. Аёлларга нима бўлади? Мен бу ерда ёлғизман, оиламсиз. Биз шунчаки ўтириб, Қозоғистон қачон чегарани очишини кутмоқдамиз. Ҳозирча бирор аниқлик йўқ, – деб йиғлайди Зуля. Озиқ-овқат билан боғлиқ вазият оғир. Маъмурият томонидан вақти-вақти билан кечликка «сухой паёк» берилади. Асосан йўлдан ўтувчи фуралар маҳсулот ташлаб кетишади. Ҳайдовчилар (кўпчинча ўзбекистонликлар) тўхтаб, нон, сув, сабзавотлар, баъзан қовун-тарвуз беришади. Кимдадир пул бўлса район марказига — Большая Черниговкага бориб келади. Маҳаллий аҳоли ҳам пул ва маҳсулотлар билан ёрдам қилиб турибди. Фото: Артем Голяков / Медуза Жамила пандемиягача йўловчи ташиш билан шуғулланган, автобусда Москвадан Ўзбекистонга қатнаган. У чегарада 15 кундан бери қолмоқда. Жамила автобуснинг юк бўлмасида яшайди – бу энг обрўли жой саналади. Полига кўрпaчалар тўшалган, ёстиқ бор, бўлма шамоллатилиб турилади. — Укам пул жўнатиб турибди, биз 15 километр наридаги посёлкадаги дўконга бориб-келиб турибмиз. Бошқа илож йўқ, нима қилайлик? Бунақа вазиятга 20 йилдан буён энди тушишим… Одамлар бир тийинсиз ўтирибди. Уларга қўлимиздан келган ёрдамни қиляпмиз: қозон сотиб олдик, нон, сув келтирамиз. Овқат пиширамиз. Ҳаммамиз ҳам одаммиз-ку, – жилмаяди Жамила. Овқатни капалар ўртасига ўрнатилган қозонларда пиширишади. Лагер ортида яхшигина чиқиндихона пайдо бўлган. Ҳожатхона йўқ. Уни лагернинг нариги томонида қазишган, оқ сурп билан ўраб қўйишган: узоқдан кўриниб турибди. «Бомжлардек яшаяпмиз» Мигрантлар бир-бирига тиқилиб яшашмоқда: ижтимоий масофани-ку қўя туринг, ҳеч қандай ниқоб ҳақида гап-сўз бўлиши мумкин эмас. Бир неча кишидагина ниқоб кўриш мумкин. Фото: Артем Голяков / Медуза Рашид 59 ёшда. У Москвада кўча супурувчи бўлиб ишлаган, бироқ апрель ойи охирларида касал бўлиб қолган. — Иштаҳам йўқ эди, бошим оғрирди. Хўжайинга мадорим қочаётгани, ишлолмаслигимни айтди. «Тез ёрдам» чақиришди. Врачлар: «Нега бизни чақирдингиз, оддий бош оғриққами?» дейишди. Ётоқхонага борганимда, мени алоҳида вагончага ажратиб қўйишди. Икки ҳафта ўша ерда ётдим. Менга озиқ-овқат ва дори бериб туришди, лекин бирор марта врач келгани йўқ. Мен қандай касалга йўлиққанимни ҳам билмайман, – дейди Рашид. У 20 июндан буён лагерда. Унинг тарихи ҳам бошқаларникига ўхшаш: ҳамюртларидан Қозоғистон чегараси очилишини эшитган ва чегара пунктигача келиб, қолиб кетган. Фото: Артем Голяков / Медуза Фото: Артем Голяков / Медуза — Мана шу тарзда, бомжларга ўхшаб, ҳаттоки улардан бадтар яшаяпмиз. Уйга кетгимиз келяпти. У ерда иш йўқлиги учун Россияга келгандик. Энди қайтиб кетолмаяпмиз. Хотиним Ўзбекистонда комада ётибди, икки марта юрак хуружига учраган. Унинг ёнида бўлишим керак, шу сабаб уйга қараб йўлга чиққандим. Пенсияга ҳам чиқишим керак. Неварали бўлганман, ҳали уни кўрганим ҳам йўқ, – дейди Рашид. Лагерда тиббиёт ходимлари йўқ. Эрлар аёлларини лагерга боришга қўйишмаяпти Бу мигрантларнинг учинчи марта Қозоғистон чегарасида тўпланиб қолиши. Бунгача чегарада йиғилганларнинг барчасини Ўзбекистон ҳукумати махсус транспортда олиб чиқиб кетган, эндигиси чўзилиб кетди. 1200 киши Самара областидаги Большая Черниговка районида, яна 747 нафар мигрант Қозоғистон билан чегарадош бўлган Оренбург областининг Бузулук районида қолиб кетган. 8 июль куни Самара области губернатори Дмитрий Азаров Ўзбекистоннинг Россиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Ботиржон Асадов билан кўришган. Бу учрашув ҳақида Самара области маъмурияти муассислигидаги маҳаллий ОАВ хабар берган. «Самара области ҳукумати вазиятни алоҳида назоратга олган ва одамларга максимал кўмак кўрсатмоқда. Район марказидан уч километр масофада вақтинчалик жойлашиш пункти яратилган. Палатали лагер барча санитария талаблари доирасида ўрнатилган, сув етказиш ташкиллаштирилган, жойда тиббиёт ходимлари ишламоқдада», – дейилади расмий хабарда. Аниқланишича, ФВВнинг палатали лагери чиндан ҳам очилган экан. Лекин у ерда деярли ҳеч ким йўқ. Фото: Артем Голяков / Медуза Фото: Артем Голяков / Медуза — Ҳозир палатали лагерда 29 нафар мигрант аёллар яшамоқда. 9 июль куни тиббиёт ходимлари келиб, ҳаммани текширишди, тавсиялар беришди. Қолганлар кўчишни исташмаяпти. ФВВ лагерига боришни истовчи аёллар бор, лекин уларни эрлари қўйиб юбормаяпти. Эрнинг айтгани – қонун. Улар бу ҳақда эшитишни ҳам исташмайди, улар шунчаки уйга кетишни хоҳлайди. Агар улар палатали лагерга кўчишса, чегаралар очилмай қолишидан қўрқишади, – дейди Бутунроссия ўзбеклар ва Ўзбекистон фуқаролари конгресси минтақавий бўлими раҳбари Дилфуза Собирова. Собированинг сўзларига кўра, губернатор администрацияси мигрантларга вақтинчалик иш ҳам таклиф қилган, амалдорлар ишлаш учун патент расмийлаштиришда ҳам ёрдам қўлини чўзишга тайёр бўлишган, лекин хорижликлар унашмаган. — Бу вазият қачон тугайди, номаълум. Бу ердаги ҳолат Россияга ҳам, Самара областига ҳам боғлиқ эмас. Ҳозир Қозоғистонда коронавирус бўйича вазият жуда оғир. Ҳозирча карантин 20 июлгача давом этади, кейин нима бўлишини кўрамиз. Ҳозирча ҳаммани аввал ишлаган жойлари – Москва, Москва области, Санкт-Петербургга қайтишга кўндирмоқдамиз, – деган «Медуза»га Самара области губернатори администрацияси ички сиёсат департаментининг миллий ва конфессионал сиёсат бошқармаси раҳбари Надежда Осипова. Ўзбекистон Республикасининг Россиядаги элчихонаси ўз расмий сайтида қуйидаги ахборотни эълон қилган: «Биздаги маълумотларга қараганда, сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқлар ва оммабоп мессенжерларда Россия Федерацияси ва Қозоғистон Республикаси ўртасидаги чегара очилгани ҳамда Россиядаги Ўзбекистон фуқаролари Қозоғистон ҳудуди орқали ватанимизга қайтишлари мумкинлиги ҳақидаги ёлғон хабарлар тарқалмоқда. Бундан ташқари, йўловчи ташиш билан шуғулланадиган айрим шахслар Россия-Қозоғистон чегарасига одамларни етказиб қўйиш ва чегарани кесиб ўтишда «ёрдам бериш»ни ваъда қилиб, турли эълонлар тарқатмоқдалар. Элчихона ватандошларимиздан бу каби ёлғон хабарларга ишонмасликларини сўраб қолади. Россия, Ўзбекистон ва Қозоғистонда жорий қилинган карантин чоралари, шу жумладан мамлакатларга кириш бўйича чекловлар ўз кучида қолмоқда. Афсуски, шу кунларда Самара областидаги Болшая Черниговка посёлкаси, Оренбург областидаги Бузулук тумани ва Сол-Илецк шаҳрида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг яна тўпланиши кузатилмоқда. Уларнинг кўпчилиги, ёлғон хабарларга ишониб, Россиянинг турли ҳудудларидан келган ва Қозоғистон орқали ватанимизга қайтиш истагинини билдиришмоқда. Коронавирус инфекцияси пандемияси тарқалаётган бир пайтда фуқалорнинг бир жойда тўпланиши уларнинг вирус билан касалланиш эҳтимолини кескин оширади. Бундай ҳолат айниқса қариялар, касаллар, доимий касаллиги бор фуқаролар учун ниҳоятда хавфлидир. Яна бир бор, Россия ҳудудидаги ватандошларимиздан турли ёлғон хабарлар ва миш-мишларга ишонмасликларини, Россия-Қозоғистон давлатлараро чегара пунктларига боришга уринмаслик, ҳозирги яшаш жойларида қолиб, карантин чораларига қатъий риоя қилишларини сўраб қоламиз. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексига мувофиқ карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар тарқалиши ҳақида ҳақиқатга зид маълумотларни тарқатиш учун жавобгарлик белгиланаган. Хусусан, мазкур маълумотларни нашр қилиш ёки бошқача усулда кўпайтирилган матнда ёки ОАВ, шунингдек Интернет орқали тарқатиш базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 бараваридан (44 млн 600 минг сўмдан) 400 бараваригача (89 млн 200 минг сўм) миқдорда жарима ёки 300 соатдан 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари, 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Бундан ташқари, Россия Федерацияси қонунчилигига биноан, била туриб оғир оқибатларга олиб келадиган ёлғон маълумотни тарқатиш 300 мингдан 2 миллион рублгача жарима ҳамда уч йилдан беш йилгача қамоқ билан жазоланади». Фото: Артем Голяков / Медуза «Медуза» мухбирлари воқеа жойида ишлашаётганида Ўзбекистоннинг Россия Федерациясидаги элчихонаси вакиллари лагерга келишди. Ҳомиладор аёл ва ёш болали аёлларни Большая Черниговка посёлкасидаги меҳмонхонага район администрацияси ҳисобидан жойлаштиришга кўндиришди. Эслатиб ўтамиз, президент Шавкат Мирзиёев 8 июль кунги видеоселектор йиғилишида «Чет эллардан шу бугунгача 90 мингдан кўп фуқароларимизни қайтариб олиб келдик. Яна бир марта халқимизга мурожаат қилиб айтмоқчиманки, чет элда қолган ҳамма фуқароларимизни албатта олиб келамиз», деган эди. Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Қозоғистон билан чегарадаги «Ғишт кўприк» чегара пости яқинида тўпланиб турган 4 мингга яқин ўзбекистонлик чегарадан ўтказилгани ҳақида хабар берди. Ўзбекистонликларнинг Россия-Қозоғистон чегарасига тўпланиши май ойида ҳам кузатилган, ўшанда Ўзбекистон ҳукумати Россия ва Қозоғистон ваколатли органлари билан келишган ҳолда, 1100 нафар фуқарони автобусда мамлакат ҳудудига олиб келганди. Ўшанда расмийлар мазкур амалиёт истисно тариқасида фақат бир мартагина амалга оширилаётганини таъкидлашган эди. Манба: Kun.uz



Москва на Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus



Филиал № 4 ОСФР по Москве и Московской области информирует: В Москве и Московской области 650 тысяч пенсионеров старше 80 лет получают пенсию в повышенном размере

В Подмосковье офицер Росгвардии оказал помощь в эвакуации  пострадавших в результате ДТП

«Грузовичкоф» на передовой новых коллабораций с блогерами: выступление Наталии Поникаровской на конференции The Trends

Филиал № 4 ОСФР по Москве и Московской области информирует: Отделение СФР по Москве и Московской области оплатило свыше 243 тысяч дополнительных выходных дней по уходу за детьми с инвалидностью


Техник-паспортист СЛД «Сольвычегодск» Марина Созинова отмечена Благодарственным письмом от Совета женщин Сольвычегодского региона.

Осень провожаем, зиму встречаем! Афиша мероприятий на выходные в Москве

Благотворительный Фонд Потанина назвал лауреатов грантового конкурса «Практики личной филантропии и альтруизма» сезона 2023/2024

Сеть клиник «Будь Здоров» запустила медицинского GPT-ассистента


F1 Las Vegas Grand Prix – Start time, starting grid, how to watch, & more

Michail Antonio reveals he was barred from entering the UK after passport blunder in nightmare international break

Las Vegas GP F1 qualifying: George Russell takes pole, Lewis Hamilton only 10th

Sky Sports commentator stunned by ‘one of the strangest reactions to a goal I’ve ever seen’ by Watford fans


Филиал № 4 ОСФР по Москве и Московской области информирует: В Москве и Московской области 650 тысяч пенсионеров старше 80 лет получают пенсию в повышенном размере

Кривые березки каменнолобых холмов

«Грузовичкоф» на передовой новых коллабораций с блогерами: выступление Наталии Поникаровской на конференции The Trends

Bloody - участник и технический партнер Red Expo-2024


Riot is flexing its anticheat Vanguard by placing a bounty of up to $100,000 for anyone brilliant enough to find and report gaps in the system

Five new Steam games you probably missed (November 25, 2024)

The community behind the PC port of Ocarina of Time have been secretly working on a native version of Star Fox 64

Your League of Legends rank will reset less in 2025, and creepy XP-boosting flowers will now grow around your corpse thanks to the new theme coming in season 1



В Азербайджане стартует третий этап проекта «Русский язык: читаем, слушаем, смотрим в странах СНГ»

Сеть клиник «Будь Здоров» запустила медицинского GPT-ассистента

Сеть клиник «Будь Здоров» запустила медицинского GPT-ассистента

Ты мой любимчик: Life.ru узнал, как руководители в России относятся к фаворитам в коллективах




Новое «Противостояние» по роману Юлиана Семенова с другой энергетикой и атмосферой

Филиал № 4 ОСФР по Москве и Московской области информирует: Отделение СФР по Москве и Московской области оплатило свыше 243 тысяч дополнительных выходных дней по уходу за детьми с инвалидностью

Прокуратура опубликовала видео со стрельбой в Москве на Большой Никитской улице

Bloody - участник и технический партнер Red Expo-2024


Кроссовер Chevrolet с классическим 6-ступенчатым «автоматом» — 1,85 млн рублей. Новые Chevrolet Tracker продают в России за 1,85 млн рублей

Прокуратура опубликовала видео со стрельбой в Москве на Большой Никитской улице

АвтоВАЗ начал собирать дешевые Lada Aura, но купить такую машину не получится

Challenges: Франция намерена разработать свою ракету по образцу «Орешника»


Елена Веснина: Синнер с итальянского переводится «грешник», но он играет как полубог

Теннисистка Самсонова проводит подготовку к сезону на стадионе «Монако»

Миранчук с «Атлантой» выбыл из плей-офф МЛС, Синнер выиграл Кубок Дэвиса. Главное к утру

Синнер: Защита титула — одно из лучших чувств


Песков: число лидеров, приглашенных на юбилей Победы, сравнимо с саммитом БРИКС

Масштабы BRICS: Кремль объявит о приглашении западных лидеров на 80-летие Победы

Исследование «Рейтинга Рунета»: торговые компании, банки и разработчики ПО лидируют по расходам на цифровые услуги

Путин и Токаев заявили о продолжении взаимной поддержки против подрыва стабильности


Музыкальные новости

В Италии прошел второй этап проекта «Культурная миссия в Италии»

В Азербайджане стартует третий этап проекта «Русский язык: читаем, слушаем, смотрим в странах СНГ»

Суд обязал Тилля Линдеманна выплатить 67 млн рублей за отмену концерта в Твери

Концерт, посвященный памяти Фредди Меркьюри, состоится в Нижнем Новгороде



В Подмосковье росгвардейцы пришли на помощь пострадавшим в результате ДТП

В Подмосковье офицер Росгвардии оказал помощь в эвакуации  пострадавших в результате ДТП

В Подмосковье росгвардейцы пришли на помощь пострадавшим в результате ДТП

Сеть клиник «Будь Здоров» запустила медицинского GPT-ассистента


Медведев: в Москве в 2025 году введут цифровой профиль мигранта

"Спартак" уступил "Ростову" и выбыл из Пути РПЛ Кубка России

Тамбовчанин выиграл Кубок Москвы по бильярдному спорту

Экшн-детектив «Плевако» с Сергеем Безруковым вышел в онлайн-кинотеатре PREMIER


Четыре машины попали в ДТП на улице Новый Арбат в Москве: движение затруднено

Компания KAMA TYRES поздравила водителей и всех причастных к автомобильной индустрии с Днем автомобилиста

Водителей предупредили об ухудшении дорожных условий из-за снега и дождя на трассе М-4 в Тульской области

Тест-драйв "Москвич 3е": городской кроссовер для аккуратной езды


Путин сообщил об отсутствии у Москвы и Астаны нерешаемых вопросов

Русский "десант" в Казахстане: В чём теневая миссия Москвы? Создать большую тройку

Путин пригласил главу Казахстана в Москву на празднование Дня Победы

Путин: Москва рассчитывает, что первый космический пуск с «Байтерека» состоится в 2025 году





Сеть клиник «Будь Здоров» запустила медицинского GPT-ассистента

Онкологи Липецкой области предупреждают о том, что регулярные обследования помогают в борьбе с раком легкого

Сеть клиник «Будь Здоров» запустила медицинского GPT-ассистента

Сеть клиник «Будь Здоров» запустила медицинского GPT-ассистента



Променявшая Россию на Польшу фигуристка Куракова пожаловалась на угрозы

Компания «КЕНГУРУ.ПРО» приняла участие в благоустройстве набережной Махачкалы

Travel-эксперт Тариел Гажиенко: куда отправиться на отдых в начале зимы

"Спартак" уступил "Ростову" и выбыл из Пути РПЛ Кубка России




Сергей Собянин: Оборудование поликлиник расширило возможности диагностики

Сергей Собянин открыл Центр женского здоровья в ЮВАО

Собянин: открыли в Москве новый центр женского здоровья

Собянин и Голикова открыли четвертый центр женского здоровья


Тест-драйв "Москвич 3е": городской кроссовер для аккуратной езды

В Москве состоялся первый благотворительный «Зеленый Бал» для поддержки экоинициатив в России

Недвижимость в Дубае чаще всех покупают мужчины из Москвы и Санкт-Петербурга

Павел Федяев: Развитие речного судоходства необходимо сбалансировать особым вниманием к экологии


Песков: число лидеров, приглашенных на юбилей Победы, сравнимо с саммитом БРИКС

Депутат Нилов нашёл пригодные для подростков рабочие места на вредных производствах

В Рузском округе состоится мастер-класс по изготовлению снежинок из бумаги

Пассажиры ЦППК перевезли на 10% больше велосипедов с начала года


Встреча-телемост с участием российского путешественника прошла в Архангельске

Юные натуралисты Поморья представили свои исследования на детской экологической конференции

Опасная погода с ветром, сильными осадками и метелью накроет несколько регионов России

Патриотический форум «Родина» собрал в Коряжме более 140 жителей Поморья


Россияне активно воруют масло из магазинов по всей стране

Названы ТОП 10 городов России по качеству жизни

Праздничная программа «Нашим мамам дорогим мы спасибо говорим»

Сказ от сердца и души о том, как мамы хороши


В МИД ФРГ прокомментировали закрытие бюро Первого канала

"Ренессанс страхование": жертвами телефонных мошенников были четверть россиян

Пассажиры ЦППК перевезли на 10% больше велосипедов с начала года

"Авиаторщина": пассажир рейса Москва — Якутск заявил, что у него взрывная смесь












Спорт в Москве

Новости спорта


Новости тенниса
Уимблдон

Елене Рыбакиной "отдали" вторую победу на Уимблдоне






В Можайском округе прошел фестиваль школьных волонтерских отрядов «Доброе сердце»

Масштабы BRICS: Кремль объявит о приглашении западных лидеров на 80-летие Победы

Появилось видео конфликта со стрельбой в центре Москвы

Прокуратура опубликовала видео со стрельбой в Москве на Большой Никитской улице