Bloomberg: Путин Беларусдаги норозиликлар Лукашенкони ҳокимиятдан ағдарилишига сабаб бўлмайди, деб ҳисоблайди
Айни пайтда манбалар, Кремль мансабдорлари Беларусдаги норозиликлар кўламидан ҳайратга тушганларини ҳам айтиб ўтишган.
Bloomberg манбаларига кўра, Москва Лукашенкога ишонмайди, айни пайтда Лукашенко рақиблари кўча намойишлари орқали ҳокимиятга келишига йўл қўя олмайди. Шунинг учун Кремль Лукашенкони қўллаб-қувватлашга қарор қилган, аммо унга Кремль мойиллик билдирган ворисга ҳокимиятни топшириш бўйича босим ўтказмоқда.
14 сентябрда Путиннинг Лукашенко билан Сочида учрашиши кутилмоқда. Бу Беларусда 9 август куни ўтган президентлик сайловидан сўнг бошланиб кетган норозиликлардан сўнг икки давлат президентларининг биринчи учрашуви бўлади.