Ҳудудий ЙҲХБлар 91,1 млрд сўмлик 203 357 та жаримани ижрога юбормагани аниқланди
Ҳудудий йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари жами 91,1 млрд сўмлик 203 357 та жаримани ижрога юбормагани аниқланди, дея маълум қилди Бош прокуратура. Қолаверса, МИБ томонидан 27,6 млрд сўмлик 62 мингта жаримани қўллаш тўғрисидаги қарорлар асоссиз равишда ЙХҲБ органларига қайтарилган.