Европа парламенти раиси Давид Сассоли вафот этди
Сассоли иммун тизими фаолиятининг оғир тарзда бузилиши ташҳиси билан касалхонага 26 декабрда ётқизилган эди. Сентябрь ойида ҳам у пневмонияга чалингани ортидан даволанган эди.
Сассолли декабрь ойида Европарламент раислигига сайловда ўз номзодини кўрсатмаслигини билдирган. Сайлов 13 январда ўтказилиши режалаштирилган эди.
Давид Сассоли 1955 йилда Флоренцияда туғилган. Сиёсатга келгунига қадар у журналист ва телебошловчи бўлиб ишлаган. У Демократик партия вакили сифатида 2009 йилда Европа парламенти депутатлигига сайланган. 2014-2019 йилларда Сассоли Европарламент раиси ўринбосари бўлди, кейинроқ эса раисликка сайланди.
Ўтган йилнинг апрелида Европа Иттифоқи Навальнийнинг заҳарланиши ортидан Россияга санкция жорий этгач, Москва ҳам Сассолига нисбатан санкция қўллаган ва унинг Россияга киришини тақиқлаган.