Россия Мудофаа вазирлиги Украина билан чегарада яна ҳарбий машғулотлар ўтказилишини билдирди
“Интерфакс” агентлигининг Ғарбий ҳарбий округ матбуот хизматига таяниб хабар беришича, машғулотлар Воронеж, Белгород ва Бранск вилоятларида ўтказилади. Шунингдек, аскарларнинг бир қисми Украина билан чегарадош бўлмаган, аммо чегарадан юз километр масофада жойлашган Смоленск вилоятига ҳам жўнатилган.
Ҳарбий техника таркибида БМП-2 ва Т-72Б3 танклари ҳам бор.
Бундан аввалроқ The New York Times АҚШ расмийларига таянган ҳолда Россия Украина билан чегарадош ҳудудларга жанговар ва юк ташувчи вертолётларни ҳам жўнатганини маълум қилди. Бироқ ҳозирча Москва бу хабарга расман муносабат билдирмади.