Россия расмийларининг маълум қилишларича, бу йилги Қурбон ҳайити муносабати билан Москва вилоятида қурбонлик учун 14 та кушхона ташкил этилди. Москва вилоятидаги кичик ферма ва кушхоналарида ишларни асосан ўзбек, тожик ва қирғиз муҳожирлари бажаришади. Москва шаҳри ҳудудида эса жонивор сўйиш 2010 йилдан бошлаб тақиқланган.