Доллар расмий курси «қуламоқда», амалда-чи? — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Марказий банк 10 сентябрдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади. Унга кўра АҚШ долларининг расмий курси 14,77 сўмга тушиб, 10 668,09 сўмни ташкил этди. Евро курси ҳам пасайди (-0,39) ва 12 623,55 сўм бўлди. Бир Россия рубли +0,58 сўмга қимматлаб, 146,04 сўмга етди. Лекин тижорат банкларда доллар курси расмийсидан бирмунча юқори. Кеча банкларда бу кўрсаткич 10 750 сўмга етган. Бугун эса сотиш нархи 10700 - 10 730 сўмгача тушган.