Обама республикачиларнинг Путин билан яқинлашувини кескин танқид қилди
Ўтиб бораётган йилда ўзининг сўнгги матбуот йиғинини ўтказган АҚШ президенти Барак Обама сўзларига кўра, Россия Қўшма Штатлардан "кичикроқ ва кучсизроқ" ҳамда нефть, газ ва қурол-яроқдан бошқа ҳеч нарса ишлаб чиқармайди.
Шунга қарамасдан, Барак Обаманинг эътироф этишича, агар америкалик сиёсатчилар, баъзи республикачилар сингари, партия манфаатларини миллий манфаатлардан устун қўйсалар, Москва Вашингтонга катта кўнгилсизликлар яратишга қодир.
Америка раҳбарига кўра, агар АҚШ собиқ президенти Рональд Рейган "республикачиларнинг Россия президенти Владимир Путинни маъқуллаганликларини кўрса, гўрида тикка турган бўларди".
Обаманинг баён қилишича, махсус хизматлар унга АҚШ Демократик партияси серверларининг синдирилишига россиялик хакерларнинг алоқадор бўлганига оид исботларни тақдим этганлар.
Барак Обама хакерлар Кремль йўриғи билан ҳаракат қилганини узил-кесил ошкор этмаган эса-да ,"Россияда Путин иштирокисиз кўп қарор олинмайди", деб айтди.
Обаманинг таъкидлашича, у Хитойда ўтган "Катта йигирматалик" саммитида Путинни АҚШдаги сайлов жараёнларига аралашишга йўл қўйилмаслиги ҳақида огоҳлантирган.
Унинг сўзларига кўра, сайлов жараёнига тўғридан-тўғри аралашув бўлмаган.