Москвада шахсий самолёт қулаб тушди
Москва атрофида енгил моторли самолёт қулаб тушди. Дастлабки маълумотларга кўра, икки киши жароҳат олди, деб хабар беради “ТAСС”. Aгентликнинг хабар беришича, воқеа Литкарино шаҳар округида содир бўлган. Самолёт фавқулодда қўнганидан кейин ёнғин чиқмаган. Aввалроқ Кемерово вилоятида Л-410 самолёти ҳалокатга учраган, бортида парашютчилар бўлган. Ҳодиса тўрт кишининг ҳаётига зомин бўлди. Бортда жами 17 та парашютчи бўлган. […]